Янги йил мукофотини хатоларсиз ҳисоблаш ва тўлашга доир йўриқнома

preview

Янги йил – ходимларни мукофот билан хурсанд қилишнинг энг яхши сабаби. Бундай тўловларга қандай солиқлар солиниши ва улар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди. 

 

Сайтда янги материаллар ҳақида биринчилардан бўлиб билиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Иш берувчи ходимларни моддий рағбатлантиришга: мукофотлар, устамалар, бонуслар ва ҳоказо тўлашга ҳақли.

Қонун ҳужжатларида тижорат ташкилотлари ходимларини мукофотлаш бўйича бирор бир чекловлар мавжуд эмас. Компаниялар фаолиятнинг хусусиятлари, молиявий ҳолати ва ривожланиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, ходимларни қизиқтириш тизимини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва қўллашга ҳақли.

Ходимларни мукофотлаш тартибини – мукофотлар тури, уларни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш тартибини – жамоа ёки меҳнат шартномаси ёхуд корхонанинг ички ҳужжатида белгиланг. Мукофотлаш тизимини мукофотлаш тўғрисидаги низомда батафсил ёзинг.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади:

Экспертларимиз мукофотларни қандай расмийлаштириш, ҳисоблаш ва тўлаш ҳақида сиз учун Buxgalter PROда тавсиялар блокини тайёрлашди:

 

Мукофотлар учун бухгалтерия ўтказмалари

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган ва тўланган мукофот суммасини бундай тарзда акс эттиринг:

 

Сана

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

28.12.2023 й.

Раҳбарнинг 28.12.2022 йилдаги буйруғи асосида Янги йилга мукофот ҳисобланди

 9430

6710

28.12.2023 й.

Бўнак ва мукофот суммасининг бир қисми (раҳбарнинг буйруғига асосан) корхона кассасига нақд шаклда олинди (банк чекига асосан)

5010

5110

28.12.2023 й.

Бўнак ва мукофот суммасининг қолган қисми ҳисобрақамидан транзит ҳисобрақамига ўтказилди

5530

5110

28.12.2023 й.

Бўнак ва мукофотни ходимларнинг пластик картасига ўтказиш акс эттирилди

4210 (6710)

5530

28.12.2023 й.

Бўнак ва мукофот нақд пул маблағлари билан берилди

4210 (6710)

5010

28.12.2023 й.

Мукофот суммасига ЖШДС ҳисобланди

6710

6410

Мукофот суммасига ЖШДС тўланди

6410

5110

 

Мукофотларга қандай солиқлар солинади

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга  бошқалар қаторида рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар  ҳам киради:

  • йиллик иш якунлари бўйича пул мукофоти;
  • мукофотлаш тўғрисидаги ички низомда назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;
  • кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;
  • рационализаторлик таклифи учун тўлов;
  • меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.

Байрамга мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида ходимларнинг жами даромадига киритилади ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади .

Мукофотлар учун ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган .

ЖШДСни солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай бюджетга тўланг .

Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш керак эмас.

Ижтимоий солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади .

Эътибор беринг
Фойда солиғи тўловчилар учун берилган мукофот суммаси чегириб ташланадиган харажатларга олиб борилади . Яъни унга фойда солиғи солинмайди.

 

Ҳисоботда мукофот қандай акс эттирилади

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботида ҳисобланган ва тўланган мукофот суммаси Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида ва Ҳисоб-китобга 5-иловада – ходимлар кесимида ҳисобланган бошқа меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан бирга акс эттирилади. 

 

Buxgalter.uz тавсия қилади

Ушбу мақола сизга фойдали бўлдими? Buxgalter PROда экспертлар саволларингизни янада батафсил тушунтириб беришади.

Тавсияларимизда ўқинг: