ҚҚС тўлашга мажбурий тартибда ўтишда муаммолардан қандай қочиш керак

preview

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ даври давомида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ошган кундан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади . Ушбу чегарадан қандай қилиб оғриқсиз ўтиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

 

– Илгари бундай вазиятда ҚҚСга жами даромад 1 млрд сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан ўтиш керак бўлган. Солиқ тўловчилар учун бу вариант қулайроқ бўлган, сабаби аксарият ҳолларда улар вақтдан ютишган ва ҚҚС механизмларидан тўлақонли фойдаланишга халақит берадиган барча камчиликларни бартараф этишлари мумкин бўлган. Хусусан – ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланишга. Энди бундай имконият йўқ. Бундан ташқари, ушбу масалада бошқа мураккабликлар ҳам бор.

 

ҚҚСни қайси пайтдан эътиборан тўлаш керак?

“1 млрд сўмга етган кундан эътиборан” жумласининг ўзи Молия вазирлиги ва ДСҚнинг расмий тушунтиришларини талаб қилади. Биз буни ушбу вазирлик ва идораларнинг ходимлари қандай тушунишларини билмаймиз ва бундай бўлиши керак эмас.

Мен, масалан, буни жами даромад 1 млрд сўмдан ошган кунда соат 00:00 дан бошлаб, ҳал қилувчи сотувлар иш кунининг охирида содир бўлишига қарамай, ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак, деб тушунаман. Гарчи эътирозларни кутяпман... Нима учун ҳали чегарага етмаган тақдирда эрталабдан сотувлардан ҚҚС тўлаш керак?

Баъзилар товар реализация қилинганда биз 1 млрд сўмлик чегарага етган пайтдан эътиборан ҚҚСни тўлаш керак, деб ҳисоблашади. У ҳолда мазкур пайтни қандай қайд этиш лозим? Агар, масалан, товар 10 млн турса ва уни фақат бир бутун сифатида сотиш мумкин бўлса, уни сотиш пайтида эса биз тийинлар етишмайдиган бир миллиардга эга бўлсак, нима қилиш керак?

Биз яқин вақтда ушбу саволларга жавоб оламиз, деб умид қиламан. Барчаси қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўловчилар айланмадан олинадиган солиққа ўтган ҳолдаги каби тушунарли бўлиши керак. Бунда биз 100 млн сўмдан ошган ойда ошган суммадан айланмадан олинадиган солиқни тўлашимиз кераклигини биламиз.

Лекин бу мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлганларни кутаётган ҳамма мураккабликлар эмас. Биз биламизки, барча ҚҚС тўловчилари, шу жумладан янгилари ҚҚС тўловчиларини

махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ мажбурий тартибда таҳлика-таҳлил тизимидан ўтказилади. Ва ушбу тизим сизга хавфнинг юқори даражасини берса, сиз ушбу хавфларни бартараф этмагунизга қадар ҚҚС тўловчисининг тўхтатиб турилган гувоҳномаси билан қоласиз.

 

Янги ҚҚС тўловчиси учун тўсқинликлар

Кўп ҳолларда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бирданига ҚҚСнинг таҳлика-таҳлил тизимидан муваффақиятли ўтиши мумкин эмас. Энг муаммоли жиҳатларни айтиб ўтаман:

1. Кўп айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар таъсисчи ёки раҳбар рўйхатга олинган жойда, айрим ҳолларда эса – ҳатто яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган, лекин ижарага олинган бинода фаолиятни амалга оширишади. Айланмадан олинадиган солиқда бунга ҳеч ким эътибор бермайди. ҚҚСга ўтишингиз билан бу тўловчининг гувоҳномасини тўхтатиб туришга асос бўлади.

Сиз рўйхатдан ўтказилган жойда ишлашингиз керак. Сиз камида, қайта рўйхатдан ўтишингиз керак ва сизда ижара шартномалари мавжуд бўлса, бу яхши. Акс ҳолда, бино топиш ва ижара шартномасини тузиш учун сизга вақт талаб қилинади.

2. Директор ёки таъсисчи тўламаслик ёки солиқ ҳисоботларини топшириш билан боғлиқ муаммоларга эга бошқа ташкилотлар билан боғлиқ. Ва яна – айланмадан олинадиган солиқда бунга ҳеч ким эътибор бермайди, ҚҚС тўловчилари учун эса бу –гувоҳномани тўхтатиб туришга асос бўлади. Ушбу камчиликни бартараф этиш осон эмас.

Таҳлика-таҳлил тизими сизда аниқлаши мумкин бўлган бошқа хавфлар ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, айнан ўтишнинг дастлабки соатларида сизга солиқ маъмуриятчилиги инструментларини, хусусан – онлайн-НКМ, имтиёзларнинг қўлланилишини қайта созлашлари керак. Ўтишдан олдин нима ва қандай ишлашини тушуниб олиш лозим, бунга ҳам вақт талаб қилинади. Бироқ, бу вақтда сиз ҚҚС тўлашингиз керак бўлади.

 

Нима қилиш керак

Мажбурий тартибда ҚҚСга ўтиш бўйича муаммоларнинг бутун тўпламига эга бўлмаслик учун, миллиард сўм миқдоридаги чегарадан ўтган заҳоти, қайсидир ойда сиз барибир 1 млрд сўмдан ошишингиз муқаррар бўлса, мен ўз мижозларимга  ихтиёрий равишда ҚҚСга ўтишни тавсия қиламан. Фақат вақтни тўғри ҳисоблаб чиқиш муҳимдир.

Бунда, қуйидагиларни ҳисобга олинг:

1) ихтиёрий равишда махсус рўйхатдан ўтказиладиган ҳолларда ариза солиқ тўловчи ҚҚС тўлашга ўтадиган ой бошланишига қадар 7 иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак ;

2) кафолатли тарзда хавфнинг юқори даражасига тушмаслик учун аризани фақат ўтишга тайёргарлик кўрганингиздан сўнг топширинг.  ҚҚС тўловчиларини

махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда кўрсатилган мезонларга мўлжал олган ҳолда, сиз таҳлика-таҳлилдан ўта олмайдиган позицияларни мустақил тарзда аниқлашингиз мумкин. Шундан сўнг – ариза бергунга қадар ушбу муаммоларни бартараф этинг;

3) солиқ маъмуриятчилиги инструментларида (онлайн-НКМ, солиқ имтиёзларининг қўлланилиши ва ҳоказо) нимани қайта созлаш ва буни қандай қилиб тезкор тарзда амалга ошириш кераклигини олдиндан билиб олинг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text187538_qqs_tulashga_majburiy_tartibda_utishda_muammolardan_qanday_qochish_kerak