Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик ҳисобот қандай топширилади
My.soliq.uzда 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот шакллари (коди 10601_10) жойлаштирилди. Юридик шахслар, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари, 2023 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай ушбу шакл бўйича ҳисобот топширишлари ва солиқни тўлашлари керак .
Шакл, асосан, солиқ органларининг маълумотлар базаси асосида автоматик тарзда тўлдирилади. Солиқ тўловчидан қуйидагилар талаб қилинади:
- аниқ ҳудудда ер ости ва ер усти сувлари нисбатини акс эттириш учун мўлжалланган устунларни тўлдириш (солиқ инспекциясида аниқлаштириб олиш мумкин);
- 22-устуннинг 090-сатрини унда бўнак тўловлари тарзида тўланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасини кўрсатган ҳолда тўлдириш.
Агар имтиёзлардан фойдалансангиз, солиқ ҳисоботини топширишдан олдин my.soliq.uzдаги “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат” интерактив хизмати орқали электрон аризани жўнатинг, агар аввал бундай аризани жўнатмаган бўлсангиз.
Манбага қаранг.
Экспертларнинг тушунтиришларида сиз янада кўпроқ фойдали маълумотни топасиз: