Экспорт қилувчи фойда солиғини қандай ҳисоблаб чиқариши керак

preview

“МЧЖ – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси 2022 йилда фақат экспортга хизматлар кўрсатди. Хизматлар экспортидан олинган даромад жами даромаднинг 15%идан ошганлиги боис, 0% солиқ ставкасини қўлладик. Шунингдек, йил мобайнида валюта банк ҳисобварағи бўйича валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисобланди.

Бу ҳолда курсдаги ижобий ва салбий фарқ ўртасидаги фарқ тарзидаги даромадга фойда солиғининг қандай ставкасини қўллаш лозимлиги ва бунда солиқ базаси қандай ҳисоблаб чиқарилишини “Норма” эксперти  Ольга БУСАРОВА тушунтирди:

 

– Энг аввало эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 ноябридан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар фойда солиғининг ноль ставкасини товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўллайдилар .

Эътибор беринг: фойда солиғи ставкалари жадвалида солиқ тўловчилар ёхуд қандайдир фаолиятдан олинган фойда кўрсатилган. Жадвалнинг 6-бандида айнан товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда – 0% солиқ ставкаси кўрсатилган. Бу экспорт қилувчи корхона қуйидагилардан олинган фойдани алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқариши зарурлигини англатади:

1) 0% ставкани қўллайдиган экспортдан олинган фойда;

2) 15% ставкани қўллайдиган бошқа даромад турларидан олинган фойда .

СКнинг 297-моддасида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан, шу жумладан – экспортга, олинган даромад ва курсдаги ижобий фарққа алоҳида даромад турлари сифатида қаралади . Шу боис курсдаги фарқдан олинган фойда товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган фойда жумласига кирмайди ва 15% ставка бўйича солиқ солинади.

Экспорт ва бошқа даромадларга тўғри келадиган фойдани мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули ёрдамида ҳисоблаб чиқаринг . Ҳисобга олиш усули корхонанинг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлиши керак .

Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усулида экспорт қилишдан олинган фойда экспортга реализация қилишдан олинган даромад ва ушбу даромад билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Унга 0% ставка бўйича солиқ солинади. Қолган фойдага, шу жумладан – курсдаги фарқдан олинган фойдага – 15% ставка бўйича солиқ солинади.

Мутаносиб усулда жами даромадда экспорт қилишдан олинган даромаднинг салмоғини ҳисоблаб чиқаринг. Фойдани қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқинг:

  • корхонанинг умумий фойдаси Х экспорт қилишдан олинган фойданинг улуши (фоизи).

Шуни қайд этамизки, Фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклида (Ҳисоб-китобга 5-илова “Ноль ставка қўлланиладиган солиқ тўловчилар фойдаси”) юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси ҳисобга олинган.

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text188569_eksport_qiluvchi_foyda_soligini_qanday_hisoblab_chiqarishi_kerak