Маркетплейсни қандай созлаш керак

preview

Агар харидор харид учун тўловни маркетплейс ёки тўлов мобиль иловаси орқали амалга оширса ва чек маркетплейс ёки тўлов иловаси томонида шакллантирилса, онлайн-НКТ чеклари воситачилик ёки субвоситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдаги каби расмийлаштирилган бўлиши керак:

 

1-мисол: компания кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни Click орқали қабул қилади. Мазкур ҳолда компаниянинг ўзи комитент, Click эса – воситачи сифатида қаралади.

2-мисол: уяли алоқа оператори Paynet тизими билан хизматлар учун тўловни қабул қилишга доир шартнома тузди, унинг агентлари аҳолидан тўловни қабул қилади.  Мазкур ҳолда уяли алоқа оператори комитент, Paynet – воситачи, Paynetнинг агентлари эса – субвоситачилар сифатида қаралади.

3-мисол. Компания Click ва PayME орқали тўловларни қабул қилган ҳолда туроператордан туристик йўлланмаларни реализация қилади. Ушбу вазиятда туроператор – комитент, туристик йўлланмалар реализатори – воситачи, Click ва PayME – субвоситачилар сифатида қаралади.

Барча кўрсатилган ҳолларда кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг барча суммаси комитентда ҚҚС (айланмадан олинадиган солиқ) бўйича солиқ ҳисоботида акс эттирилиши керак. Воситачилар ва субвоситачиларнинг солиқ базаси эса ЭҲФ билан расмийлаштирилган воситачилик ҳақлари базасида шакллантирилади.

Кўрсатилган товарлар (хизматлар) учун харидорга чек берадиган ташкилотлар – воситачилар ва субвоситачилар – чекда комитентнинг СТИРини (комитент-норезидентнинг   ID-рақамини) кўрсатиши керак. Комитентлар эса ўз навбатида – my.soliq.uzда “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш” интерактив хизмати ёрдамида ўз воситачилари тўғрисидаги маълумотларни киритади.

 

Агар жараёнда субвоситачилар иштирок этса

My.soliq.uzда “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш” интерактив хизмати орқали:

1) комитент ўз воситачиси тўғрисидаги маълумотларни киритади;

2) воситачи субвоситачи ва комитент тўғрисидаги маълумотларни киритади.

Бу ерда батафсил ўқинг:

Эътибор беринг
Агар комитент воситачилар тўғрисидаги маълумотларни шахсий кабинетда киритмаса ва воситачи (субвоситачи) онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРини кўрсатмаса, воситачи томонидан реализация қилинган товарнинг тўлиқ суммаси хато равишда воситачининг солиқ базасида акс эттирилади. Хатони тузатиш учун чекларга тузатиш киритишга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз: комитентлар чеклардаги хатоларни мустақил равишда тузатишлари мумкин. Тавсияда бу ҳақда батафсил ўқинг:

Манбага қаранг.

Эътибор беринг
Мазкур вазиятлар 2023 йил 25 март куни соат 10:00 да ўтказиладиган “Онлайн-НКТ чекларига давлат талаблари: уларни қандай бажариш керак” вебинарида батафсил кўриб чиқилади. Бу ерда ёзилиш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади