Солиқларни тўлаш муддати яқинлашмоқда – ҳисоб-китобларни қайта текшириб, уларни вақтида тўланг:
Контрагентнинг тўлов қобилиятини қандай текшириш мумкин: Ўзбекистон учун 3 та хизмат
Шартнома тузишдан олдин, компания молиявий жиҳатдан барқарор эканлигига ва тўлов қобилияти билан боғлиқ муаммолар аломатлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш муҳим. Контрагентнинг молиявий ҳолатини баҳолаш – бу Солиқ кодексининг 15-моддасига мувофиқ лозим даражада эҳтиёткор бўлиш ҳамдир.
Бизнинг шпаргалкамизда бухгалтерга битимдан олдин контрагентни тезда текширишга ёрдам берадиган учта хизмат мавжуд.
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Контрагентнинг молиявий ҳолатини текшириш хизматлари
– ЯИДХП;
– Stat.uz;
– ЭҲА операторлари.
1. ЯИДХП
1) OneID орқали ЯИДХПда авторизациядан ўтинг ва ЭРИ ёрдамида тизимга киринг;
2) шахсий кабинетда «Хизматлар рўйхати», сўнгра «Маълумотномалар» – «Банкротлик тўғрисида маълумот» бандларини танланг:

3) очилган ойнада «Хизматдан фойдаланиш» тугмасини топинг ва босинг:

4) тегишли майдонга текширмоқчи бўлган «Ташкилотнинг СТИР рақами»ни киритинг.
Хизмат – бепул. Натижа автоматик равишда дарҳол шаклланади. Унинг кўриниши қуйидагича:
2. Stat.uz
Бу ерда ҳам ЭРИ ёрдамида авторизациядан ўтиш керак бўлади.
1) Юқоридаги горизонтал менюда «Интерактив хизматлар» бўлимини топинг, уни босинг ва очиладиган менюда «Статистик маълумотларни тақдим этиш» ёки «Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш» бандини танланг. «Хизматни олиш» тугмасини босинг:
2) юридик шахс тўғрисидаги умумий маълумотлар stat.uz сайтида «Интерактив хизматлар» – «КТЯДР маълумотлари» бўлимида мавжуд:
Бу ерда ҳам очилган ойнада контрагентнинг СТИРини теринг ва «ОЛИШ» тугмасини босинг.

Маълумотномани шакллантириш санасида долзарб бўлган қуйидаги маълумотларни олинг:
«Фаоллик ҳолати» сатрида бу корхонанинг фаолият кўрсатаётганлиги ёки тугатилганлиги кўрсатилади.
3. ЭҲА операторлари (Didox мисолида)
1) ЭРИ ёрдамида авторизациядан ўтинг;
2) менюнинг чап вертикал панели қуйи қисмидаги «Барча сервислар» тугмасини топинг. Контрагент текшируви бандини танланг ва «Очиш» тугмасини босинг. Ушбу функция iHamkor.uz тизими орқали ишлайди:

3) СТИР ёки ташкилот номини киритинг. Контрагент ҳақида умумий ахборот очилади:
4) молия, солиқлар, активлар, ижро иши юритиш, давлат харидлари, барқарорлик индекслари, лицензиялар ва контрагент сертификатлари тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун ўнг бурчакдаги «Кириш» тугмасини босинг ва ушбу тизимда рўйхатдан ўтинг.
Агар сиз рўйхатдан ўтган бўлсангиз – ЭРИ ёрдамида авторизациядан ўтинг.
Молия ва солиқлар тўғрисидаги маълумотлар – пуллик.
Контрагентларни текшириш учун амалий восита
Контрагент текширувини кетма-кет ўтказиш ва компания ҳақидаги муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг тушунтиришларимиздан фойдаланинг.
«Норма» юристларининг «Бўлажак ҳамкор қандай текширилади ва лозим даражада эҳтиёткорлик қандай амалга оширилади» деган тавсияси компаниянгиз битимни тузишда лозим даражада эҳтиёткорлик кўрсатганини баҳолашда солиқ инспекторлари нималарга амал қилишини тушунишга ёрдам беради.
Тавсияда:
– лозим даражада эҳтиёткорлик нима учун зарур;
– ҳужжатларни текшириш;
– битимнинг ҳақиқийлигини текшириш учун активларни баҳолаш;
– битим иштирокчиларини баҳолаш;
– бошқа назорат тадбирлари;
– лозим даражада эҳтиёткорликни қандай кўрсатиш ва исботлаш бўйича қисқача хулоса.
Бизнинг Контрагентларни текшириш бўйича эслатмамиз эса бухгалтернинг кундалик иши учун қулай текширув рўйхатидир.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади





