Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
“Компания банк билан аккредитивларга USD валютасида кафолат-ҳисоб-китоб хизмати кўрсатишга (КҲХ) доир шартнома тузди. Бунинг учун банк ҳар куни воситачилик ҳақи ҳисоблайди ва уни ҳар ойда ундиради. Аккредитивлар бўйича ҳар куни воситачилик ҳақи фоизларини ҳисоблаш ва уларни БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисобда акс эттириш керакми? Буни қандай валютада амалга ошириш лозим? Воситачилик ҳақи USDда ҳисобланадиган, банк эса уни ҳисобрақамидан сўмда ундирадиган вазиятни ҳисобда қандай акс эттириш лозим?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банкнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори ўринбосари Шавкат РАСУЛЕВ жавоб берди:
– Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижознинг топшириғи билан аккредитив очган банк-эмитент маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс аккредитивда назарда тутилган шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади ФК 796-м..
Даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади 30.08.1996 йилдаги ЎРҚ-279-I-сон Қонун 18-м..
Ўзбекистонда барча хўжалик юритувчи субъектлар миллий валюта - сўмда бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва молиявий ҳисоботни тақдим этишлари керак 22-сон БҲМС 4-б., АВ рўйхат рақами 1364, 21.05.2004 й.. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун сўмлардаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади 22-сон БҲМС 10-б., АВ рўйхат рақами 1364, 21.05.2004 й..
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи) суммасини содир этилган санада (шартномада кўрсатилган санада) Марказий банк курси бўйича акс эттиринг. Ушбу талаблар МҲХС бўйича молиявий ҳисобот тайёрлашга ҳам тааллуқли.
24 январда КҲХ воситачилик ҳақи 7 кун учун 19,18 USDни ташкил этди. Банк уни Марказий банк курси бўйича ҳисоблайди:
19,18 USD х 11 290,27 = 216 547.38 сўм.
Бунда компаниянинг ҳисобрақамидан кўчирмалар бўйича 216 547,38 сўм миқдорида КҲХ комиссияси 2023 йил 31 январда ушлаб қолинади. Марказий банк бўйича доллар курси ушбу санада 11 301,59 сўмни ташкил этади.
Ўтказмалар: