Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
“Чет элга хизмат сафарига юборилган ходим меҳмонхона харажатлари бўйича инвойс ва чексиз квитанция тақдим этди. Харажатларнинг асосланганлигини тасдиқлаш учун ушбу ҳужжатлар етарлими?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Чет элга хизмат сафарларида яшаш харажатлари меъёрлари 2730-сон Низомга 1-илова билан тасдиқланган.
Яшаш (турар жойни ижарага олиш) харажатларининг якуний ҳисоб-китоби хизмат сафарига юборилган шахс томонидан ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича, бироқ белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлмаган миқдорда амалга оширилади. Ушбу харажатлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак Низом 10-11-б., АВ рўйхат рақами 2730, 19.11.2015 й. Низом 43-б., АВ рўйхат рақами 2730, 19.11.2015 й..
Низомнинг нормаларидан ҳужжатлар шунчаки меҳмонхона хизматлари қийматини эмас, балки ҳақиқатда амалга оширилган харажатларни тасдиқлаши кераклиги келиб чиқади. Инвойс (ҳисобварақ-фактура) хизмат кўрсатилганлигини тасдиқлайди, улар учун амалга оширилган тўловни эмас.
Хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини қуйидагилар билан тасдиқлаш мумкин:
- тўлов терминали ёки НКМ чеклари;
- тўлов ҳақиқатда амалга оширилганлиги тўғрисида ахборот (штамп, муҳр ва ҳоказо) мавжуд бўлган квитанциялар ва инвойслар Низом 6-б., АВ рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й..
Тегишинча, агар ходим томонидан тақдим этилган квитанцияларда ёки инвойсда тўлов ҳақида белги бўлса, сиз уларни тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида ҳисобга қабул қилишингиз мумкин.
Агар тасдиқловчи ҳужжатлар – бўлмаса:
1) ходимга чет элда меҳмонхонада яшаганлик учун хизмат сафари харажатлари раҳбариятнинг ихтиёрига кўра тўланади;
2) солиқ солиш мақсадларида турар жойни ижарага олиш бўйича тўловлар тасдиқланган меъёрлар доирасида Низомга 1-илова, АВ рўйхат рақами 2730, 19.11.2015 й. ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва ЖШДС солинмайди СК 369-м. 2-қ. 8-б..