Ёш ходимлар учун ижтимоий солиқ ПФ-61-сон Фармон бўйича қандай қайтарилади

preview

2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда давлат иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини тўлиқ қоплаб беради. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, УФ (УК)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно.

Барча қолган иш берувчилар учун ижтимоий солиқни қайтариш учун шарт – бундай ходимнинг 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши. Қайтариш еттинчи ойдан бошланади.

Ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши республика бюджетидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Манбага қаранг.

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади