Меҳнат таътиллари кимга ва қай тарзда тақдим этилади
Тавсияда:
– меҳнат таътилларини тақдим этиш;
– меҳнат таътиллари:
асосий минимал таътил;
асосий узайтирилган таътил;
қўшимча таътиллар.
Тавсия 2023 йил 30 апрелдан бошлаб амал қилади.
Тавсияга 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Ҳар йилги меҳнат таътили – иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходимнинг ишдан озод этиладиган вақт даври. У ходимга ҳар йили иш йили давомида дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун тақдим этилади
.
Ҳар бир ходим учун иш йили – меҳнат шартномаси бўйича ишни амалда бошлаган кундан бошлаб индивидуал равишда ҳисобланади
. Масалан, меҳнат шартномаси 2025 йил 1 майда тузилади, ходим ўша куннинг ўзидаёқ ишга тушади. Ушбу ходим учун, агар 2025 йил 1 майдан 2026 йил 30 апрелигача бўлган давр ичида – ҳар йилги меҳнат таътили ҳуқуқини берувчи, иш стажига киритилмайдиган даврлар мавжуд бўлмаган бўлса, ушбу давр унинг иш йили деб ҳисобланади. Бу ҳақда батафсил «Меҳнат таътилига бўлган ҳуқуқ қачон пайдо...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter