Mehnat ta’tillari kimga va qay tarzda taqdim etiladi

01.01.2026
author avatar

Lenara XIKMATOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– меҳнат таътилларини тақдим этиш;
– меҳнат таътиллари:
        асосий минимал таътил;
        асосий узайтирилган таътил;
        қўшимча таътиллар.

 

Эътибор беринг

Тавсия 2023 йил 30 апрелдан бошлаб амал қилади. 

Тавсияга 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. 

Ҳар йилги меҳнат таътили – иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходимнинг ишдан озод этиладиган вақт даври. У ходимга ҳар йили иш йили давомида дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун тақдим этилади .

Ҳар бир ходим учун иш йили – меҳнат шартномаси бўйича ишни амалда бошлаган кундан бошлаб индивидуал равишда ҳисобланади . Масалан, меҳнат шартномаси 2025 йил 1 майда тузилади, ходим ўша куннинг ўзидаёқ ишга тушади. Ушбу ходим учун, агар 2025 йил 1 майдан 2026 йил 30 апрелигача бўлган давр ичида – ҳар йилги меҳнат таътили ҳуқуқини берувчи, иш стажига киритилмайдиган даврлар мавжуд бўлмаган бўлса, ушбу давр унинг иш йили деб ҳисобланади. Бу ҳақда батафсил «Меҳнат таътилига бўлган ҳуқуқ қачон пайдо...