Чет эл валютасига сотиб олинганда ТМЗ таннархи қандай аниқланади

11.12.2023
author avatar

Асал ҲОШИМОВА

начальник отдела методологии бухгалтерского учета и аудита Минэкономфина
author avatar

Олег ЦОЙ

эксперт «Нормы»

Тавсияда:

– ТМЗ импортида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади;
– импорт қилинган ТМЗ таннархи қандай аниқланади;
– сертификатлаштириш учун харажатлар қандай ҳисобга олинади;
– импорт қилинган ТМЗ қайси сана билан ҳисобга қабул қилиниши керак;
– ТМЗ импортида ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак;
– ТМЗни монтаж қилиш қийматини қандай ҳисобга олиш керак.

 

ТМЗ импортида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади

Импорт бўйича мулкларни сотиб олишда қуйидагилар расмийлаштирилади:

  • импорт контракти;
  • божхона юк декларацияси (БЮД);
  • сотувчи ҳисобварақ-фактураси (инвойси);
  • юкни божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар. (Бу мувофиқлик сертификати, фитосанитария сертификати, карантин рухсатномаси ва бошқалар бўлиши мумкин).

Импорт қилинган ТМЗнинг таннархи қандай аниқланади

Импорт бўйича сотиб олинадиган ТМЗни уларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи товар-кузатув ҳужжатларида (ҳисобварақ-фактура, инвойс, БЮД) кўрсатилган қиймат бўйича кирим қилинг.

Бу қиймат уларни ҳисобга қабул қилиш санасига, яъни сизнинг корхонангиз импорт контракти шартлари бўйича мол-мулк эгасига айланган санада ЎзР МБ курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Шунингдек, таннархга ТМЗни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатларни киритинг .

Импорт қилинган ТМЗнинг ҳисобга қабул қилинадиган таннархини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

СҚ = КҚ + БТ + БХ,

бу ерда:

СҚ – импорт қилинган ТМЗнинг сотиб олиш қиймати;

КҚ –ҳисобга қабул қилиш санасига МБ курсидан келиб чиқиб аниқланган контракт қиймати;

БТ – божхона тўловлари (ҚҚСдан ташқари, агар корхона ҚҚС ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлса);

БХ – импорт қилинган ТМЗни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Эътибор...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг