Import qilingan TMZ tannarxi qanday aniqlanadi

11.09.2024
author avatar

Iqtisodiyot va moliya vazirligi mutaxassislari

Buxgalteriya hisobi va audit uslubiyati boʻlimi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– ТМЗ импортида ҳужжатларни расмийлаштириш;
– импорт қилинган ТМЗ таннархини аниқлаш;
– ТМЗни сертификатлаштириш учун харажатларни ҳисобга олиш;
– импорт қилинган ТМЗни ҳисобга қабул қилиш санаси;
– ТМЗ импортида ҚҚСни ҳисобга олиш;
– ТМЗни монтаж қилиш қийматини ҳисобга олиш.

 

Эътибор беринг
Янги 22-сон БҲМС 2025 йил 1 нвардан кучга киргани муносабати билан тавсия ушбу санагача амал қилади.
Эътибор беринг
Президентнинг 12.08.2024 й. ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ тавсияга ўзгартиришлар киритилган.

ТМЗ импортида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади

Импорт бўйича мол-мулкни сотиб олишда қуйидагилар расмийлаштирилади:

  • импорт контракти;
  • божхона юк декларацияси (БЮД);
  • сотувчи ҳисобварақ-фактураси (инвойси);
  • юкни божхонада расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар. Бу мувофиқлик сертификати, фитосанитария сертификати, карантин рухсатномаси ва бошқалар бўлиши мумкин.

Импорт қилинган ТМЗ таннархи қандай аниқланади

Импорт қилинган ТМЗни уларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи товар-кузатув ҳужжатларида (ҳисобварақ-фактура, инвойс, БЮД) кўрсатилган қиймат бўйича кирим қилинг.

Валюта қийматини уларни ҳисобга қабул қилиш санасидаги МБ курси бўйича сўмда қайта ҳисобланг.

Шунингдек, таннархга ТМЗни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатларни киритинг