Апрель ойида фойдали бўлади:
ASL BELGISI. BUSINESS мобиль иловаси ёрдамида маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашни қандай соддалаштириш мумкин
Маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлаш аниқлик, назорат ва маълумотлардан тезкор фойдаланишни талаб этади. Товар айланмаси иштирокчилари учун маркировка кодларини тезкор текшириш, маҳсулот ҳаракатини кузатиш, кечикишларсиз ва ортиқча операцияларсиз ишлаш муҳимдир.
Ушбу вазифаларни ҳал этишга бизнес учун қулай ва бепул восита – ASL BELGISI. BUSINESS мобиль иловаси имкон беради. У айнан нималарга қодирлиги ҳақида «CRPT TURON» МЧЖ мутахассислари сўзлаб беришди:
Эътибор беринг!
Янги нашрларни Телеграм-каналда кузатиб бориш қулай.
Агар сиз ишлаб чиқарувчи, дистрибьютор, улгуржи компания ёки чакана савдо шохобчаси бўлсангиз, ASL BELGISI. BUSINESS мобиль иловаси сизга асқотади. У ходимларингизга офис ва компьютер билан чекланмаган ҳолда – омборда, савдо шохобчасида, ташиш жараёнида ва сайёр текширувлар вақтида бевосита смартфон орқали маркировкаланган маҳсулотлар билан тезкор ишлаш имконини беради.
Нима учун тадбиркорларга айнан BUSINESS-версиядан фойдаланиш муҳим
Бугунги кунда рақамли маркировкани текшириш илованинг иккита модификацияси – истеъмолчилар ва бизнес учун мўлжалланган турлари орқали мавжуд.
Истеъмолчилар иловасида маркировкаланган товарлар ҳақида фақат ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар акс этади – ҳеч қандай махфий маълумотлар (товар мулкдори, логистик қадоқлар таркиби ва ҳ.к.) кўрсатилмайди.
iOS ёки Android базасидаги мобиль қурилмага ASL BELGISI. BUSINESS иловасини юклаб олиб, фойдаланувчи маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлаш учун кенг кўламли воситалар тўпламига эга бўлади. Илованинг функционали қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) маркировка кодларини текшириш:
- маркировка кодларини, шу жумладан гуруҳланган ва транспорт (логистик) қадоқларини сканерлаш;
- штрихкодларни (GTIN) аниқлаш;
- товар ҳақида зудлик билан маълумот олиш;
- маркировка кодининг ҳолати (статус, мулкдор) ҳақида қулай эслатмалар;
- логистик (гуруҳланган, транспорт) қадоқлар таркибини текшириш.
Бу маркировка кодларини тезкор текшириш, маълумотларнинг аниқлиги ва маҳсулот тавсифларининг назоратини таъминлайди;
2) кенгайтирилган маълумотлардан фойдаланиш имконияти:
Агар маркировка кодини товар мулкдори сканерласа, илова кенгайтирилган маълумотларни тақдим этади, жумладан:
- жорий мулкдор ҳақидаги маълумотлар;
- логистик (гуруҳланган, транспорт) қадоқнинг батафсил таркиби;
- қисман чиқиб кетиш ҳақидаги маълумотлар;
- муомаладан чиқариш сабаби;
- бошқа кенгайтирилган маълумотлар.
«Агрегация таркибини текшириш» сервиси ҳақиқий агрегацияланган қадоқ (гуруҳланган, транспорт) таркибини ишлаб чиқарувчи/импорт қилувчи томонидан маркировкалаш тизимида рўйхатга олинган маълумотлар билан солиштириш имконини беради. Тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда, аниқланган тафовутлар рўйхатини юклаб олиш мумкин. Бу логистик қадоқларни текшириш, товарлар тузилмасини назорат қилиш имконини беради ва етказиб берувчидан товарларни қабул қилиб олишни соддалаштиради.
Шунингдек, илова сканерлашлар тарихини сақлайди, бу илгари текширилган кодлардан тезкор фойдаланишни, операцияларни қулай назорат қилишни ва ходимлар ишини соддалаштиришни таъминлайди.
Иловада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади
ASL BELGISI. BUSINESS иловасида авторизациядан ўтиш:
1) E-IMZO (ID Card) мобиль иловаси орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
2) фақат «Asl Belgisi» МАТда (миллий ахборот тизимида) рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун мавжуд.
Бу маркировкалаш тизимига ҳимояланган киришни, маълумотлар махфийлигини ва фақат ваколатли ходимларнинг ишлашини кафолатлайди.
Мобиль илованинг шахсий кабинетдан фарқи нимада
«Asl Belgisi» тизими билан ўзаро ҳамкорлик турли каналлар орқали амалга оширилиши мумкин, жумладан:
- товар айланмаси иштирокчисининг шахсий кабинети;
- автоматлаштирилган ҳамкорликнинг очиқ интерфейслари (API-сервислар);
- бизнес ва истеъмолчилар учун мобиль иловалар.
ASL BELGISI. BUSINESS иловасидан маркировкаланган товарлар билан ишлашда ҳам мустақил восита сифатида (агар бошқа автоматлаштириш ва маҳсулот ҳисоби воситалари бўлмаса), ҳам қўшимча восита сифатида – маркировкаланган товарларни танлаб текшириш учун фойдаланиш мумкин.
Иловада ишлашни қандай бошлаш керак
1. «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтинг.
2. Фойдаланувчининг ҳисоб қайдномасини фаоллаштиринг ва кириш ҳуқуқларини созланг (зарурат бўлганда бошқа фойдаланувчиларни қўшинг). Агар аллақачон рўйхатдан ўтган бўлсангиз ва юқоридагиларнинг барчасини бажарган бўлсангиз – жуда яхши!
3. Телефонга (iOS ёки Android) ASL BELGISI. BUSINESS иловасини ўрнатинг.
4. E-IMZO (ID Card) мобиль иловасини ўрнатинг ва ЭРИни қўшинг.
Маркировкалаш тизимида ва мобиль иловаларда ишлаш бўйича батафсил йўриқномаларни «Asl Belgisi» маълумотнома марказидан топишингиз мумкин: https://help.crpt-turon.uz/.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
- Рақамли маркировкалаш воситалари билан қандай ишлай бошлаш керак;
- Товарлар қандай маркировкаланади, ушбу қоидаларини бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керак;
- Улгуржи ва чакана савдо корхоналарига (шу жумладан дорихоналар ва умумий овқатланиш корхоналари) рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима солинмаслиги учун нима қилиш керак;
- Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади.
![]()