Меҳнат шартномасига қандай шартлар киритилиши керак
Тавсияда:
– меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари;
– меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари;
– меҳнат шартномасига киритиш мумкин бўлмаган шартлар.
Қандай шартлар меҳнат шартномасига киритиш учун мажбурий ҳисобланади
Меҳнат кодексининг 104-моддасида кўрсатилган қуйидаги шартлар меҳнат шартномасига киритиш учун мажбурий ҳисобланади:
- иш жойи – ходим шартномада шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), шунингдек ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой;
- ходимнинг меҳнат вазифаси – муайян касб, мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича иш, шунингдек ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури;
- ишнинг бошланиш санаси – ходим ишни бажаришга киришиши лозим бўлган календарь сана;
- меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, шу жумладан ходимнинг тариф ставкаси ёки маоши миқдори, қўшимча тўловлар, устамалар ва...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter