Дебиторлик қарзини қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар ҳисоби;
– умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш;
– даргумон қарзлар бўйича захира;
– мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳисоби.
Дебитор қарздорлик – бу ташкилотнинг бошқа шахслардан қандайдир мажбуриятлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини ифодаловчи актив. Масалан, у сизда қуйидаги ҳолатларда юзага келади:
- товарлар етказиб берилган, ишлар бажарилган ёки хизматлар кўрсатилган, лекин улар учун ҳақ олинмаган;
- мол етказиб берувчига олдиндан тўловни амалга оширдингиз, лекин ундан товарлар, ишлар ёки хизматлар қабул қилмадингиз;
- ходимингизга бўнак бергансиз, лекин у ҳануз бўнак ҳисоботини топширмаган;
- солиқлар ва йиғимлар учун олдиндан ўтказилган бўнак суммалари ҳисоб-китобларда келтирилганидан кўпроқ миқдорда тўлаб берилганда;
- корхона устав фондига ўз таъсисчиларидан улушларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлганда.
Қарзлар қоплаб бериш муддатига қараб қуйидагиларга бўлинади:
- узоқ муддатли дебитор қарздорлик – қоплаб беришнинг муддати, қоида тариқасида, 1 йилдан ортиқ бўлганда (уларнинг ҳисоби 0900-счётида юритилади);
- қисқа муддатли дебитор қарздорлик – қоплаб беришнинг муддати, қоида тариқасида, 1 йилдан кам бўлганда (уларнинг ҳисоби...