I бўлим. 9-§. Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар 0900

76. Қуйидаги ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми:

а) харидорлар ва буюртмачилар билан - олинган векселлар бўйича;

б) ижарачилар билан – улар молиявий ижара шартномаси асосида олган асосий воситалар бўйича;

в) мол етказиб берувчилар билан – уларга товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни етказиб бериш учун берилган бўнаклар бўйича;

г) харидорлар ва буюртмачилар билан – товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинадиган счётлар бўйича;

д) ажратилган бўлинмалар билан – товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинадиган счётлар бўйича;

е) харидорлар ва буюртмачилар билан – кредитга сотилган товарлар бўйича;

з) моддий-жавобгар шахслар ва корхонанинг ходимлари билан – моддий зарарни қоплаш бўйича;

и) юқорида келтириб ўтилмаган бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан – корхонага ҳар хил турдаги қарзлар бўйича;

к) вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича;

л) облигациялар дисконтлари бўйича кечиктирилган харажатлар;

м) бошқа муддати кечиктирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади:

 0910 «Олинган векселлар»;

 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»;

 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»;

 0940 «Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари";

 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг