Ўсимликшуносликда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак

01.08.2024
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ўсимликшуносликда харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби;
– биргаликда ишлаб чиқариладиган ўсимликшунослик маҳсулотларининг таннархини аниқлаш;
– кўп йиллик дов-дарахтларнинг бухгалтерия ҳисоби.

 

Ўсимликшунослик – бу қишлоқ хўжалигининг ўсимлик экинларини етиштириш билан шуғулланувчи тармоғи. Ўсимликшунослик маҳсулотларидан қуйидаги тарзда фойдаланилади:

  • инсон учун озиқ-овқат маҳсулотлари манбаси;
  • чорвачиликда озуқа ем;
  • саноатнинг бошқа тармоқларида, мисол учун, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика ва парфюмерия саноатида хом ашё;
  • гулчиликда манзарали ўсимликлар сифатида ва бошқалар. 

Ўсимликшунослик қуйидагича бўлиши мумкин:

  • етиштирилаётган маҳсулот кейинчалик реализация қилиш учун мўлжалланган тақдирда – корхонанинг асосий фаолияти;
  • агар етиштирилаётган экинлар ишлаб чиқаришнинг асосий турида фойданилса (масалан, чорвачилик хўжалигида озуқа ем ишлаб чиқариш) – қўшимча ишлаб чиқариш.

Ўсимликшуносликда харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак

Ўсимликшуносликнинг ишлаб чиқариш жараёнида турли технологик ишлар бажарилади – ҳайдаш, молалаш, ишлов бериш, культивация қилиш ва бошқалар. Бунда уруғлар, ўғитлар, қишлоқ хўжалиги техникаси учун ЁММ, Асосий воситалар амортизацияси харажатлари ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган номоддий активлар (НМА), ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда бошқа харажатлар юзага келади.

Ўсимликшунослик маҳсулотларини етиштириш харажатларини қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинг:

  • 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» – агар ўсимликшунослик асосий фаолият тури бўлса;
  • 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» – агар агроэкинлар корхонанинг асосий фаолиятида фойдаланилса.

Харажатларни ҳисобга олишда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга амал қилинг.

Ишлаб чиқариш харажатларини харажатларнинг қуйидаги моддалари бўйича ҳисобга олинг:

  • моддий харажатлар;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқ;
  • ишлаб чиқариш мақсадидаги АВ ва НМА амортизацияси;
  • ишлаб чиқариш мақсадидаги АВни сақлаш ва таъмирлаш;
  • уруғлар;
  • ўғитлар;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
  • ўзга ташкилотларнинг иш ва хизматлари;
  • бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.

Агар экин етиштиришнинг ишлаб чиқариш жараёни календарь йилга мос келмаса ёки бир неча ҳисобот даврларида давом этса, маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини фақат ҳосил йиғилганидан сўнг, ушбу ҳосилга тааллуқли барча харажатлар ҳисобга олинганда аниқлаш мумкин. 

Бундан ташқари, ҳосил бир йўла эмас, балки бир неча ҳисобот даври мобайнида йиғилиши мумкин. Бу ҳолда тайёр маҳсулотларни калькуляция ёки бизнес-режага асосан режа (ҳисоб, прогноз) таннархи...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг