Фойда солиғининг йиллик ҳисоб-китобида харажатларни қандай акс эттириш керак

16.04.2026
author avatar

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илова қандай тўлдирилади;
– Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1(а)-иловани тўлдириш тартиби:
 мутаносиб усулда;
 бевосита тўғри усулда;
– Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1(б)-иловани тўлдириш тартиби:
 мутаносиб усулда;
 бевосита усулда.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 2026 йил учун солиқ ҳисоботининг янги шаклларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Фойда солиғи ҳисоботи пакетига фақат йил натижалари бўйича тўлдириладиган харажатлар қисми билан боғлиқ иловалар мавжуд:

2.1-«Солиқ ҳисоби маълумотларига кўра харажатлар (зарарлар)» иловаси;

2.1(а)-«Бевосита харажатлар моддалари асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (шу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби» иловаси;

2.1(б)-«Бевосита харажатлар суммаси асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (шу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби» иловаси.

2.1-иловани қандай тўлдириш керак

Барча харажатлар (010-сатр) икки гуруҳга бўлинган:

1) сотилган товарлар (хизматлар) таннархи (020-сатр):

2) жорий даврда ҳисобга олинадиган бошқа харажатлар (030-сатр).

010-сатр = 020-сатр + 030-сатр.

Солиқ солиш мақсадларида сотилган товарлар (хизматлар)нинг таннархи 2.1-илова (090-сатр, 5, 7-устунлар) ёки 2.1(б)-илова (090-сатр, 4, 6-устунлар) кўрсаткичлари асосида автоматик тарзда шаклланади.

Товарлар (хизматлар) таннархини шакллантирадиган харажатлар таркиби бухгалтерия ва солиқ ҳисобида бир хил, чунки солиқ ҳисобида харажатлар таркиби бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади .

Шу билан бирга солиқ таннархига киритиладиган товарлар (хизматлар)нинг харажатларини баҳолаш СК қоидаларига мувофиқ солиқ ҳисоби маълумотлари асосида амалга оширилади.

2.1(а), 2.1(б)-иловалар товарлар (хизматлар) солиқ таннархини бухгалтерия ҳисобида белгиланган қийматдан келиб чиқиб аниқлайди.

Эътибор беринг

2.1(а) ва 2.1(б)-иловаларидан хоҳишингизга кўра фақатгина биттасини тўлдиришингиз керак.

Жорий даврда ҳисобга олинадиган бошқа харажатлар (030-сатр) автоматик тарзда 0301–0336-сатрларда кўрсатилган суммалардан шаклланади.

Маълумот учун

Харажатларнинг алоҳида моддалари тавсифи қуйидаги тавсияларда келтирилган:

Эътибор беринг

I–III чораклар натижалари бўйича тўлдирилган 2-илова ва йил натижаси бўйича тўлдирилган 2.1-илова бир-биридан фарқ қилади. 2-иловада барча харажатлар, яъни товарлар (хизматлар) ва бошқа харажатлар (0101–0137-сатрлар) таннархи очиб (ёйиб) берилади. 2.1-иловада фақатгина бошқа харажатлар (0301–0336-сатрлар) очиб (ёйиб) берилади, таннарх эса 2.1(а) ёки 2.1(б)-иловалари маълумотлари бўйича шакллантирилади.

2.1(а)-илова қандай тўлдирилади

Агар солиқ даврида таннарх ҳисобини, шунингдек тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари ҳисобини харажатлар моддалари бўйича юритаётган бўлсангиз, унда 2.1(а)-иловани тўлдиринг.

Иловада таннархни шакллантирувчи бевосита харажатлар моддалари бўйича маълумотлар акс эттирилади:

  • хом ашё ва материаллар;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш, жумладан ижтимоий солиқ;
  • АВ ва НМА амортизацияси.
  • Бунга маъмурий АВ амортизацияси; ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар ИЧУХ) кирмайди.

Илова қуйидаги қисмлардан иборат:

1) Бухгалтерия ҳисоби;

2) Солиқ ҳисоби – мутаносиб усул;

3) Солиқ ҳисоби – бевосита ҳисобга олиш усули.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган харажатлардан солиқ солиш мақсадларида эътироф этилган харажатларга ўтиш учун мутаносиб ёки бевосита усуллардан бирини танланг.

Танланган усулни Ҳисоб-китобда кўрсатинг:

 

Товарлар (хизматлар) таннархини бевосита харажатлар моддалари бўйича аниқлашда


Мутаносиб усул


Бевосита усул


(«1» рақами билан белгилаш)

Танланган усулни солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

2.1(а)-иловани мутаносиб усулда тўлдириш алгоритми

Эътибор беринг
Мутаносиб усулни танлашда илованинг 7–8-устунлари тўлдирилмайди.

1. 0101–0104-сатрларда тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари моддалари бўйича қолдиқларни бухгалтерия ҳисоби (3-устун) ва солиқ ҳисоби (5, 6-устунлар) маълумотлари бўйича акс эттиринг. Сиз аввалги йил якунида ўтказилган инвентаризация маълумотларидан фойдаланишингиз мумкин. Агар солиқ ҳисоби маълумотлари бухгалтерия ҳисоби маълумотларига тўғри келса, 3 ва 5-устунлар қиймати мос келади.

010-сатр автоматик тарзда 0101–0104-сатрлар суммалари сифатида тўлдирилади.

Эътибор беринг
Агар йил бошида сизда тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари бўлмаса, унда 0101–0104-сатрлар тўлдирилмайди. Бу кўпроқ хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият турлари учундир.

2. 0201–0204-сатрларда ҳисобот йилида тугалланмаган ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган моддалар бўйича харажатларни акс эттиринг. 020-сатр автоматик тарзда...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг