18-сон МҲХС (IFRS)нинг жорий этилиши билан нималар ўзгаради

preview

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаш (IASB) янги 18-сон молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (IFRS) “Молиявий ҳисоботдаги ахборотни тақдим этиш ва ёритиб бериш”ни тақдим этди. Стандарт 2027 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тартибда кучга киради, бироқ компаниялар уни аввалроқ қўллашни бошлашлари мумкин. 18-сон МҲХС (IFRS)нинг жорий этилиши билан нималар ўзгаради

 

Телеграм-каналида материалларимизни кузатиб боринг.

 

18-сон МҲХС (IFRS)нинг асосий мақсади – молиявий маълумотларнинг шаффофлиги ва қиёсийлигини ошириш. Бу инвесторларга компаниялар фаолияти натижаларини яхшироқ тушуниш ва анча асосланган инвестициявий қарорлар қабул қилиш имконини беради. Муҳим ўзгаришлар молиявий натижаларни тақдим этиш билан боғлиқ ва учта асосий мақсадга эришишга йўналтирилган:

 

1. Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботнинг қиёсийлигини яхшилаш

Даромадлар ва харажатларнинг учта тоифаси: операцион, инвестициявий ва молиявий даромадлар ва харажатларни ўз ичига оладиган ҳисоботнинг ягона тузилмаси жорий этилади.

Компаниялар янги стандартлаштирилган оралиқ якунларни, шу жумладан операцион фойдани ёритиб беришлари шарт бўлади. Ягона тузилма инвесторлар томонидан компанияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва солиштиришни соддалаштиради.

 

2. Раҳбарият томонидан белгиланадиган самарадорлик кўрсаткичларининг шаффофлигини ошириш

Компаниялар кўп ҳолларда стандартлаштирилмаган ва инвесторлар учун таҳлил қилишни мураккаблаштирадиган самарадорликнинг ўзига хос кўрсаткичларидан (масалан, EBITDA) фойдаланишади.

18-сон МҲХС (IFRS) бундай кўрсаткичлар ҳисоб-китоби ва уларнинг фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот билан алоқаси тўғрисидаги ахборот ёритиб берилишини талаб қилади. Бу ўзига хос кўрсаткичлардан фойдаланишда шаффофлик ва интизомни оширади ва уларни аудитнинг предметига айлантиради.

 

3. Ахборотни гуруҳлашнинг фойдалилигини ошириш:

18-сон МҲХС (IFRS) компанияларга ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини яхшироқ акс эттириш имконини берган ҳолда, ҳисоботларда ахборотни гуруҳлашга нисбатан мослашувчан ёндашувни таклиф қилади. Бу ҳисоботларнинг ахборот тақдим этишини оширади ва инвесторлар учун таҳлил қилишни соддалаштиради.

18-сон МҲХС (IFRS) 2027 йил 1 январда ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик ҳисобот даврлари учун кучга киради, бироқ компаниялар уни аввалроқ қўллашлари мумкин. Стандартни қўллаш натижасида компаниялар ҳисоботларидаги ўзгаришлар уларнинг жорий ҳисобот амалиёти ва АТ-тизимларига боғлиқ бўлади.

18-сон МҲХС (IFRS) 1-сон МҲХС (IAS) “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш”нинг ўрнини босади, бунда 1-сон МҲХС (IAS)нинг кўплаб талаблари янги стандартда ўзгаришсиз қолдирилади.

МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобининг янги стандарти билан таништирувчи видеони хитой, инглиз, француз, япон, португал ва испан тилларида кўриш мумкин.

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text199519_18-son_mhhs_ifrsning_joriy_etilishi_bilan_nimalar_uzgaradi