Хўжалик шартномаларида кафолатли ушланма қандай аҳамиятга эга

10.02.2025
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– кафолатли ушланма нима, у қандай шартномаларда қўлланилади;
– қурилишда кафолатли ушланма;
– пудрат шартномаси бўйича кафолатли ушланма муддатлари ва миқдори;
– кафолатли ушланма суммасини қайтариш муддатлари;
– шартнома бекор қилинганда кафолатли ушланма;
– кафолатли ушланма таваккалчиликлари;
– пудратчи кафолатли ушланма суммасини муддатидан аввал олиши мумкинми;
– кафолатли ушланмани асоссиз бойиш деб ҳисоблаш мумкинми.

 

Кафолатли ушланма умумий тушунчаси – шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усули. У асосан қурилиш соҳасида қўлланилади. Бироқ шартноманинг шартларидан бирида ушбу ускунани монтаж қилиш ва ундан фойдаланишнинг кафолат муддати назарда тутилган бўлса, ускуналарни етказиб бериш шартномаларида ҳам фойдаланилиши мумкин. Маълумки, шартномаларда мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усулларининг стандарт тўплами мавжуд бўлиб, улар унчалик кўп эмас, айниқса, буюртмачи манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида гап кетганда. Кўпинча – бу ишни кечиктириб ёки бажармагани ёхуд сифатсиз бажарганлиги учун анъанавий жарима ва пенялар. Бироқ амалиётда бундай усуллар самарасиз бўлиб, анча меҳнат талаб қилади, чунки суд қарорисиз жарима ёки пеня ундиришнинг деярли имкони бўлмайди. Суд жараёни эса доим сермашаққат, вақт ва маблағ сарфлашни талаб қилади.

Кафолатли ушланма, ўз навбатида, етарли даражада оригинал ва таъсирчан таъминлаш чораси бўлиб, буюртмачидан судга мурожаат қилишни талаб қилмайди ва шартнома даражасида унинг манфаатларини ҳимоя қилади. Бунинг устига, қурилиш соҳаси пудрат ва субпудрат шартномалари бўйича мажбуриятлар ижросини таъминлаш усулларининг кенг доирасига эга эмаслигини биламиз.

Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усули

Фуқаролик қонунчилигида мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усули сифатида кафолатли ушланма назарда тутилмаган, бироқ амалиётда пудрат шартномаларини тузиш ва бажариш чоғида «тақиқланмаганми, демак, рухсат берилган» тамойилидан кўп фойдаланилади. Бунда у турлича номланади – захирадаги ушланма, кафолат таъминоти, шартнома бўйича захиралаш, пудратчининг депозити. Кафолатли ушланмадан фойдаланиш имконияти тасдиғи сифатида Олий суд Пленуми бу масала юзасидан ўз тушунтиришларини берди.

Эътибор беринг
Агар қурилиш пудрати шартномасида бажарилган иш ҳақининг бир қисми кафолат муддати тугаганидан кейин тўлаб берилиши назарда тутилган бўлса, пудратчи ушбу муддат тугагунга қадар бажарилган иш ҳақини тўлиқ ҳажмда тўлаб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Шунга кўра, пудратчи кафолат муддати тугагунига қадар бажарилган ишларнинг ҳақини тўлиқ ундиришни сўраган ҳолда, пудратчининг талабини кафолат муддати тугаганидан кейин...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг