Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
"Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди.
Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисоб-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин?"
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
– Давлат мулкини ижарага бериш бўйича ваколатли орган – Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари24.03.2023 й. ПҚ-101-сон қарорга 2-илованинг 1-банди 01.07.2020 й. ПҚ-4771-сон қарор. У давлат мулкини ижарага беришда солиқ агенти вазифасини бажаради, ҚҚСни ҳисоблайди ва тўлайдиСК 256-м.1-қ..
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби махсус Низом билан белгиланган14.12.2023 й. ВМҚ-660-сонли қарорга 1-илова. Ижара тўловини Солиқ қўмитаси "E-ijara" хизмати орқали ундиради14.12.2023 й. ВМҚ-660-сон қарорга 1-илованинг 59-б..
Марказ, ижарага берувчи сифатида, ҳар ойда ижарачига ҳисоб-фактура тақдим этади, унда ижара тўлови қийматида ҚҚС суммасини кўрсатади.
Ушбу ҳисоб-фактура асосида давлат мулки ижарачиси ҚҚСни ҳисобга олиш учун барча шартларга мувофиқ бўлганда ҳисобга олишга ҳақлиСК 266-м. СК 266-1-м. СК 267-м..