Товарни бўлиб-бўлиб сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона маиший техникани бўлиб-бўлиб сотмоқда. Шартномага кўра, харидор товар қийматини 12 ой давомида тўлайди, фоизлар ҳисобланмайди, пеня йўқ.

Жалб қилинган солиқ маслаҳатчилари фойда солиғи сотиш суммасидан эмас, балки тўлов суммасидан, яъни бўлиб-бўлиб тўлаш даврида солиққа тортилиши керак деб таъкидламоқдалар. Асос - 2-сонли БҲМС Мисолларининг 8-банди "Бўлиб-бўлиб сотиш, бунда товар қиймати бўлиб-бўлиб тўланади. Сотиш нархига тегишли даромад, фоизлар бундан мустасно, сотиш санасида тан олинади. Сотиш нархи олиниши керак бўлган қисмий тўловларни тахмин қилинган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш асосида аниқланади. Фоизлар эса киритилган  фоиз ставкасини ҳисобга олувчи вақтга доир  мутаносиблик асосида уларнинг олинишига қараб даромад сифатида тан олинади". Фойда солиғи товарни сотиш вақтида даромад суммасидан ёки тўлов келиб тушганда, яъни қарз тўланишидан ҳисобланадими?".

Вuxgalter.uz саволларига «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

 

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Товарлар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, харидор товарни сотиб олиш пайтида эмас, балки одатда шартномада белгиланган вақт давомида тенг улушларда тўлайди. Кўриб чиқилаётган вазиятда бу - 12 ой.

Харидор товар қийматини сотиб олиш пайтида тўлиқ тўлайдиган одатдаги товар сотиш пайтидаги тўлов суммаси ва бўлиб-бўлиб тўлашдаги барча тўловлар суммаси бир биридан фарқ қилади. Бўлиб-бўлиб тўлашда товар қимматроқ туради. Масалан, 5,6 миллион сўмлик шартли телевизор 12 ойга бўлиб-бўлиб тўлаганда 6,8 миллион сўм туриши мумкин.

Тўловни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш - тижорат кредитининг шакллари ФКнинг 748-моддасида мавжуд. Шунинг учун бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлашда шартли шартнома фоиз тўлашни назарда тутиши мумкин.

Бўлиб-бўлиб сотиш ва одатдаги сотиш пайтидаги товар нархлари ўртасидаги фарқ (мисолимизда 1,2 миллион сўм (6,8 - 5,6)) - бу кредит бўйича фоизлардир.

Бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоиз даромади бухгалтерия ҳисобида ҳам, солиққа тортиш мақсадларида ҳам ҳисоблаш усули бўйича ҳар ойда 12 ой давомида тан олиниши керак  .

 

Фойда солиғи

ҚҚСсиз телевизор нархи 5 миллион сўм (5,6 : 112% х 100%) товар сотилган пайтда жами даромад таркибига киритилади . Телевизорнинг таннархи чегириладиган харажат сифатида тан олинади .

Бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизлар суммаси корхонанинг жами даромади таркибига ҳар ойда 12 ой давомида киритилади ва фойда солиғига тортилади . Фоизлардан солиқни сотувчи тўлайди .

 

ҚҚС

Товар сотиш – бу унга ҚҚС солинадиган  сотиш бўйича айланма  . Бизнинг мисолимизда ҚҚС 0,6 миллион сўмни ташкил қилади (5 х 12%).

Бўлиб-бўлиб тўлаш кредитлаш шакли бўлгани учун, ундаги фоизларга ҚҚС солинмайди .

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text201782_tovarni_bulib-bulib_sotishda_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi