Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
10 сентябрь
• 2024 йил август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни (СК 390-м. 2-қ.).
Натура шаклида даромад тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси даромад тўланган ойдан кейинги ойнинг 5 куни ичида тўланади.
• 2024 йил август ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 292-293-м.).
• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2024 йил август ойида ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан битимлар ҳақида маълумот тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 133-м.12-қ.).
• Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил сентябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.
• Айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил сентябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (СК 432-м. 1-қ.).
Айланмадан солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.
• Юридик шахсларнинг 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болага ота-онанинг бирига қўшимча дам олиш куни учун тўланган харажатларни қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2024 йил август ойи учун ариза тақдим этишнинг сўнгги куни (ВМнинг 14.12.2023 й. 661-сон қарорига 1-илованинг 45-46-б., 08.05.2002 й. АВда 1136-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 85-б.).
Эслатма: 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойда бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).