Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қарз суммасини МБ курси бўйича АҚШ долларига боғлаш мумкинми
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона таъсисчи билан фоизсиз қарз шартномасини тузди. Шартлар: корхона қарзни сўмда АҚШ долларига эквивалент бўлган суммада олади ва уни 18 ойдан сўнг бир тўлов билан сўмда сўндириш санасидаги МБнинг расмий курси бўйича АҚШ долларига эквивалент суммада қайтаради.
Бундай қарз шартномаси фоизсиз ва валюта шартномаси ҳисобланадими? Битимни қандай тўғри расмийлаштириш керак? 12 ойдан ортиқ муддатга тузилган бундай шартнома бўйича қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?».
Саволларга «Норма»нинг экспертлари Нурали НУРМУҲАМЕДОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб бердилар:
Экспертларнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Пул мажбуриятида у сўмда – чет эл валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада тўланиши лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолда сўмда тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошқача курси ёки бошқа санаси қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида белгилаб қўйилган бўлмаса .
Валюта операциялари айнан валюта қимматликларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланишни назарда тутади . Қарз ва уни қайтариш сўмда амалга оширилиши боис, курс АҚШ долларида белгиланганлигидан қатъи назар, ушбу шартнома валюта шартномаси ҳисобланмайди.
Қарз шартномаси оддий ёзма шаклда тузилади . Агар шартномада қарз олувчининг фоизлар тўлаш мажбурияти кўрсатилмаган бўлса, шартнома фоизсиз шартнома ҳисобланади .
Пул қарзи 18 ой муддатга олинганда корхонада узоқ муддатли мажбурият юзага келади. Қарз 18 ойдан сўнг бир йўла сўндирилиши боис, 2025 йил 1 январь ҳолатига баланс тузишда келгуси йилда сўндирилиши лозим бўлган қарздорликнинг жорий қисмини тан олиш керак. Кўриб чиқилаётган ҳолатда бу – қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолда қарзнинг бутун суммаси.
Ўтказмалар:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Дебет |
Кредит |
Узоқ муддатли пул қарзи олинди |
5110 «Ҳисоб-китоб счёти» |
7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
2024 йил охиригача ҳар ой охирида қарзни қайта баҳолаш |
9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» |
7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» |
|
Узоқ муддатли қарзнинг жорий қисмини тан олиш |
7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми» |
2025 йилда ҳар ой охирида ва сўндириш санасида қарзнинг жорий қисмини қайта баҳолаш |
9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» |
6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми» |
6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми» |
9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» |