Давлат реестридан 5 та ТХКМ чиқарилди: нима қилиш керак?

preview

11 сентябрдан бошлаб онлайн-ККМ ва виртуал кассаларга узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминловчи бир йўла бешта Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) Давлат реестридан чиқарилди. Сабаби – қонунчилик талабларига мувофиқ келмаганлиги.

Уларнинг хизматларидан фойдаланган тадбиркорлар энди ўз фаолиятларини қандай тузишлари керак? Касса аппаратларини алмаштиришга тўғри келадими?

Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Қуйидагилар Давлат реестридан чиқарилди:

  • «SOFT TECH SOLUTIONS» МЧЖ («Pos2k» виртуал кассасига хизмат кўрсатиш тўхтатилди);
  • «Komkastexservis» МЧЖ («UZKASS-185» онлайн-ККМга хизмат кўрсатиш тўхтатилди);
  • «ZEMOON» МЧЖ («Меркурий 115 Ф Уз» онлайн-ККМ);
  • «YOUR SOFT» МЧЖ («YPOS» виртуал кассаси);
  • «Smart One Club» МЧЖ («Штрих-М Кассир 5» виртуал кассаси).

Эътибор беринг, кўрсатилган онлайн-ККТларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини нафақат ушбу ТХКМ, балки жойларда мижозлар билан бевосита ишлаган уларнинг ҳамкор ташкилотлари ҳам йўқотди.

 

Агар сиз «UZKASS-185», «Меркурий 115 Ф Уз», «YPOS», «Pos2k» ёки «Штрих-М Кассир 5» ККМлари билан ишлаган бўлсангиз

Эслатиб ўтамиз, ТХКМ билан тузилган шартноманинг мавжудлиги – онлайн-ККМ ёки виртуал кассани солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун мажбурий шарт ҳисобланади . Бундай шартномани фақат Давлат реестрига киритилган ТХКМ билан тузиш мумкин .

1. ТХКМ Давлат реестрини ўрганишни тавсия этамиз. Унда сизнинг онлайн-ККТ моделингизга хизмат кўрсатадиган бошқа марказлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, ушбу ташкилот ёки унинг жойлардаги ҳамкорлари билан шартнома тузиш ва – сизда мавжуд бўлган касса аппаратларидан фойдаланишни давом эттириш мумкин.

2. Агар сизнинг онлайн-ККТга фақат битта ТХКМ ва унинг ҳамкор ташкилотлари хизмат кўрсатганлиги маълум бўлса (ва у реестрдан чиқарилган бўлса), қуйидагиларни амалга ошириш керак бўлади:

  • онлайн-ККМ ёки виртуал кассанинг бошқа моделини танлаш ва сотиб олиш;
  • уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.

Бу вазифани ҳал этишни кечиктириб бўлмайди, чунки онлайн-ККТни қўллаш мажбурий бўлганда, усиз ишлаш тақиқланади.

Сиз онлайн-ККМ ёки виртуал кассанинг исталган моделини нархи, функционаллиги, фойдаланишдаги қулайлиги ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб танлашингиз мумкин. Асосийси, улар Онлайн-ККМ Давлат реестрига ёки Виртуал кассалар Давлат реестрига киритилган бўлиши лозим.

 

Манбага қаранг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text202843_davlat_reestridan_5_ta_thkm_chiqarildi_nima_qilish_kerak