Иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш тартиби

30.09.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш вақтидан ташқари иш тушунчаси;
– иш вақтидан ташқари иш учун талаблар ва чекловлар;
– ходимнинг иш вақтидан ташқари ишга розилиги;
– иш вақтидан ташқари ишни компенсация қилиш;
– иш вақтидан ташқари ишни расмийлаштириш.

 

Нима иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланиши мумкин

Иш вақтидан ташқари иш – бу иш берувчи томонидан ходимни ходим учун белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишга жалб этиш . Иш вақтининг давомийлиги турли ходимларда турлича бўлиши мумкин. Бу уларга қандай турдаги иш вақти белгиланганига боғлиқ – нормал, қисқартирилган ёки тўлиқсиз. Бу ҳақда батафсил тавсияда ёзган эдик.

Нормал иш вақти давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак.

5 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг (смена) давомийлиги камида 8 соатни ташкил этади.

6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг (смена) давомийлиги 7 соатдан ошмаслиги керак. Бу режимда ташкилотлар иш вақтини ҳафта учун жами 40 соатдан ошмайдиган қилиб белгилашади. Вариантлар турлича бўлиши мумкин.

Айтайлик, ходимлар ҳафтада 5 кун 7 соатдан, шанба куни эса 5 соатдан ишлашади (35 + 5 = 40). Бошқа ташкилотда ҳафтада 4 кун (душанбадан пайшанбагача) – 7 соатдан, 2 кун (жума–шанба) – 6 соатдан ишланади (28 + 12 = 40).

Бунда ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қисқартирилган иш вақти белгиланадиган айрим тоифадаги ходимлар мавжуд . Шунингдек, иш берувчи билан келишувга кўра ходим тўлиқсиз иш вақтида ишлаши мумкин. Тегишинча, бундай ходимларда (қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти билан) иш соатларининг меъёри умумбелгиланган нормал меъёрдан кам бўлади.

Шундай қилиб, ходим ўзига белгиланган иш вақти турига (нормал, қисқартирилган, тўлиқсиз) қараб ўзининг соатлар меъёридан ошиқча ишлаганларииш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Ходим айнан неча соат ошиқча ишлагани эса – унга нисбатан қўлланиладиган иш вақтини ҳисобга олиш турига боғлиқ.

Иш вақти кунлик ҳисобга олинганда ходим учун  белгиланган ҳар кунги иш (смена) вақтининг давомийлигидан ошадиган иш ишдан ташқари иш  деб ҳисобланади. Яъни, ходим ўз иш кунини (сменасини) ошиқча ишлаганда.

Мисол
Турли иш вақти турларида ишдан ташқари иш вақтини қандай аниқлаш керак
1. Офис-менежер 9.00 дан 18.00 гача (иш...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг