Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак

07.03.2025
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– амортизация қилинадиган активлар;
– амортизация қилинмайдиган активлар;
– амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қийматини аниқлаш;
– амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қийматига капитал қўйилмалар ҳисоби;
– солиқ солиш мақсадларида амортизацияни ҳисоблаш;
– амортизация харажатларини ҳисоботда акс эттириш;
– қайта баҳолашнинг амортизацияга таъсири;
– мақсадли имтиёзлар ҳисобига олинган (яратилган) асосий воситалар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:

  • 7-сон БҲМС, иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 134-сон буйруғи билан тасдиқланган;
  • 5-сон БҲМС, иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 133-сон буйруғи билан тасдиқланган;
  • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1013-сон Қонун.
  • 2025 йил 8 майдан эътиборан кучга кирадиган 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун.
5-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга киргани сабабли тавсия шу санадан бошлаб амал қилади.

Амортизация қилинадиган активлар

Амортизация қилинадиган активларга асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади.

Солиқ солиш мақсадларида қуйидаги мол-мулк асосий восита (АВ) сифатида эътироф этилади :

  • асосий восита сифатида эътироф этилган санадаги бирлик (тўплам) учун белгиланган, қиймати БҲМнинг 50 баравари миқдоридан юқори бўлган;
  • сизда мулк ҳуқуқи асосида турган;
  • товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиладиган.

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини АВ таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилаш мумкин.

Унитар корхона оператив бошқарувидаги ёки хўжалик юритувидаги амортизация қилинадиган активлар шу унитар корхонада амортизация қилиниши лозим .

 

Эътибор беринг
Унитар корхона каби ташкилий-ҳуқуқий шакл тугатилиши муносабати билан мазкур меъёр 2025 йил 7 майдан эътиборан бекор қилинади .

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг