Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак
Тавсияда:
– амортизация қилинадиган активлар;
– амортизация қилинмайдиган активлар;
– амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қийматини аниқлаш;
– амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қийматига капитал қўйилмалар ҳисоби;
– солиқ солиш мақсадларида амортизацияни ҳисоблаш;
– амортизация харажатларини ҳисоботда акс эттириш;
– қайта баҳолашнинг амортизацияга таъсири;
– мақсадли имтиёзлар ҳисобига олинган (яратилган) асосий воситалар.
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:
- 7-сон БҲМС, иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 134-сон буйруғи билан тасдиқланган;
- 5-сон БҲМС, иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 133-сон буйруғи билан тасдиқланган;
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1013-сон Қонун.
- 2025 йил 8 майдан эътиборан кучга кирадиган 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун.
Амортизация қилинадиган активлар
Амортизация қилинадиган активларга асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади.
Солиқ солиш мақсадларида қуйидаги мол-мулк асосий восита (АВ) сифатида эътироф этилади
:
- асосий восита сифатида эътироф этилган санадаги бирлик (тўплам) учун белгиланган, қиймати БҲМнинг 50 баравари миқдоридан юқори бўлган;
- сизда мулк ҳуқуқи асосида турган;
- товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиладиган.
Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини АВ таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилаш мумкин.
Унитар корхона оператив бошқарувидаги ёки хўжалик юритувидаги амортизация қилинадиган активлар шу унитар корхонада амортизация қилиниши лозим
.
Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter