Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар

preview

Сизнинг эътиборингизга Ўзбекистонда юридик шахслар учун коммунал хизматларнинг амалдаги тарифларини тақдим этамиз:

электр энергияси;

газ;

совуқ сув ва канализация хизматлари;

иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти;

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш.

 

Эътибор беринг

Ушбу маълумотномадаги барча тарифлар тартибга солувчи органнинг қарорларига мувофиқ мунтазам янгиланиб борилади.

Коммунал хизматлар тарифларининг ошишини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Электр энергияси тарифлари

Юридик шахслар учун электр энергиясининг амалдаги тарифлари 2024 йил 1 майдан кучга кирди .

 

I истеъмолчилар гуруҳи

II ва IV истеъмолчилар гуруҳи

Йирик саноат корхоналари
ва бюджет ташкилотлари

Бошқа юридик шахслар

1 кВт/соат қиймати (ҚҚС билан)

1 000 сўм

900 сўм

 

Эътибор беринг

Тарифларнинг кейинги янгиланиши 2024 йил 16 апрелдаги 204-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2025 йил 1 апрелга режалаштирилган.

Эътибор беринг

2024 йил 1 октябрдан оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, талабалар турар жойлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотларга солиқ ва бошқа имтиёзларни сақлаган ҳолда, ўз хоҳишларига кўра II ёки III* тариф гуруҳлари бўйича электр энергияси учун тўлашга рухсат берилди .

 

*III тариф гуруҳи – жисмоний шахслар, маиший истеъмолчилар.

 

2. Газ тарифлари

Юридик шахслар учун газнинг жорий тарифлари 2024 йил 1 майдан кучга кирди .

 

Йирик саноат корхоналари
ва бюджет ташкилотлари

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари

Бошқа истеъмолчилар –
юридик шахслар

1 800 сўм/куб. м
ҚҚС билан

1 800 сўм/куб. м
ҚҚС билан

1 500 сўм/куб. м
ҚҚС билан

 

Эътибор беринг

Тарифларнинг кейинги янгиланиши 2025 йил 1 апрелга режалаштирилган .

 

3. Совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари

Совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифлари ҳудуд ва хизмат кўрсатувчи корхонага боғлиқ. Ҳудудларда ичимлик суви етказиб берувчи бир нечта корхона бўлиши мумкин.

Тарифларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Эътибор беринг

Тошкент шаҳрида ичимлик суви ва канализация хизматларининг амалдаги тарифлари 2023 йил 9 декабрдан (Халқ депутатлари Кенгашининг тегишли қарори эълон қилинганидан 15 кун ўтгач) кучга кирди.

 

  • Тошкент шаҳри учун сув таъминоти ва канализация тарифлари

Тошкент шаҳрида ичимлик суви ва канализация хизматларининг амалдаги тарифлари 2023 йил 9 декабрдан (Халқ депутатлари Кенгашининг тегишли қарори эълон қилинганидан 15 кун ўтгач) кучга кирди.

 

Истеъмолчилар гуруҳи

Сув таъминоти,
сўм/куб. м
ҚҚСсиз

Канализация,
сўм/куб. м
ҚҚСсиз

Бюджет ташкилотлари

1 400

1 000

Улгуржи истеъмолчилар

1 400

1 000

Бошқа юридик шахслар

3 000

2 200

 

  • Ҳудудлар учун ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун амалдаги тарифлар:

 

Ҳудудий хизмат кўрсатувчи корхона

Хизмат тури

Тарифлар

Кучга кириш санаси

Бюджет ташкилотлари

Бошқа юридик шахслар

АЖ «Қорақалпоқ сув таъминоти»

Ичимлик суви

5 700

5 700

15.01.2024

Канализация

2 800

2 800

АЖ «Андижон сув таъминоти»

Ичимлик суви

2 400

3 800

05.10.2023

Канализация

2 400

3 200

АЖ «Бухоро сув таъминоти»

Ичимлик суви

7 000

7 000

15.01.2024

Канализация

4 800

4 800

АЖ «Жиззах сув таъминоти»

Ичимлик суви

6 000

6 000

01.03.2024

Канализация

2 500

2 500

АЖ «Қашқадарё сув таъминоти»

Ичимлик суви

6 000

10 000

29.12.2023

Канализация

2 500

5 000

АЖ «Навоий сув таъминоти»

Ичимлик суви

6 500

8 000

01.04.2024

Канализация

7 000

7 000

АЖ «Наманган сув таъминоти»

Ичимлик суви

7 000

7 000

22.03.2024

Канализация

975

975

АЖ «Самарқанд сув таъминоти»

Ичимлик суви

5 700

5 700

16.11.2023

Канализация

4 300

4 300

АЖ «Сурхондарё сув таъминоти»

Ичимлик суви

7 000

7 000

01.04.2024

Канализация

7 000

7 000

АЖ «Сирдарё сув таъминоти»

Ичимлик суви

7 000

7 000

18.12.2023

Канализация

2 000

2 000

АЖ «Тошкент сув таъминоти»

Ичимлик суви

9 000

9 000

20.02.2024

Канализация

2 000

2 000

АЖ «Фарғона сув таъминоти»

Ичимлик суви

2 991

2 991

15.11.2023

Канализация

777

777

АЖ «Хоразм сув таъминоти»

Ичимлик суви

8 000

8 000

16.06.2024

Канализация

2 800

2 800

АЖ «Тошкент шаҳар сув таъминоти»

Ичимлик суви

1 400

3 000

15.12.2023

Канализация

1 000

2 200

АЖ «Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти»

Ичимлик суви

1 700

5 800

20.02.2024

Канализация

1 150

1 900

АЖ «Дамхўжа магистрал сув таъминоти»

Ичимлик суви

-

1 500

15.01.2024

Канализация

-

-

АЖ «Чимён-Чорбоғ магистрал сув таъминоти»

Ичимлик суви

1 300

4 600

20.02.2024

 

4. Иссиқ сув ва иситиш тарифи

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2024 йил 12 сентябрдаги қарорига асосан «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган базавий нархлар 2024 йил 15 ноябрдан қуйидагича белгиланди:

Бюджет ташкилотлари учун* 801 963 сўм/Гкал.
Бошқа юридик шахслар учун 244 497 сўм/Гкал ҚҚСсиз

*Бюджет ташкилотлари учун тариф Халқ депутатлари Кенгашининг 2023 йил 8 ноябрдаги қарори билан белгиланган.

Бошқа ҳудудлар учун тарифлар маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади.

 

5. Чиқинди олиб чиқиш тарифи

2024 йил 1 апрелдан «Махсустранс» ДУК Тошкент шаҳридаги юридик шахслар учун қуйидаги тарифларни жорий этди:

Хизмат тури ва истеъмолчилар гуруҳи

Ўлчов бирлиги

2024 йил 1 апрелдан жорий тариф, ҚҚС билан (сўм)

2023 йил 15 декабрдан 2024 йил 31 мартгача тариф, ҚҚСсиз (сўм)

1

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналар учун қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи

1 куб. м

100 744,88

89 977,57

2

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналар учун оқава чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи

1 т

211 466,04

188 808,96

3

Чиқинди ортиш станциялари (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод) дан «Оҳангарон» полигонигача бочковозлар билан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи

1 т

87 928,47

78 507,57

4

Ташкилот ва корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва пресслаш тарифи (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧОС)

1 т

130 436,70

116 461,34

5

Ташкилот ва корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва утилизация қилиш тарифи («Оҳангарон» полигони)

1 т

66 527,56

59 399,61

6

Ташкилот ва корхоналардан чиқиндиларни қабул қилиш ва кўмиш тарифи («Оҳангарон» полигони)

1 т

964 445,46

861 112,01

 

Бошқа ҳудудлар учун тарифлар маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади.

 

Тавсия

Buxgalter Pro тизимига уланинг ва доимо экспертларнинг тушунтиришларидан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз:

Ижарага берувчи томонидан бино ижарага берилганда коммунал тўловларни қандай ҳисобга олиш керак;

Кўчмас мулкни ижарага беришда коммунал тўловлар ижара ҳақига киритилган ва киритилмаган ҳолатларда ҚҚСни қандай ҳисоблаш керак.

Ҳар бир тавсияда босқичма-босқич кўрсатмалар, мисоллар ва тайёр бухгалтерия ўтказмалари мавжуд.

 

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text204075_uzbekistonda_yuridik_shahslar_kommunal_hizmatlar_uchun_qancha_tulaydi_amaldagi_tariflar