Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак
«Хорижий етказиб берувчидан маҳсулот (қурилиш материаллари) сотиб оламиз. У Ўзбекистонда ўз товарларини сотиш ва реклама қилиш бўйича тренинглар ўтказмоқчи. Бунинг учун – бизнинг маркетинг хизматларимизни кўрсатиш бўйича шартнома тузишни ва тренинглар ўтказиш бўйича хизматларимиз учун ҳақ тўлашни таклиф қилди. Буни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштириш керак? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қиляпмиз.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Ўзбекистон корхонаси хорижий ҳамкор билан тузилган шартномага мувофиқ тренинглар ўтказади. Демак, уларни ўтказиш бўйича корхона харажатлари шартнома бўйича хизматлар таннархига киритилади (2010 «Асосий ишлаб чиқариш» бухгалтерия счёти).
Тренинг ўтказиш бўйича хизматлар амалда Ўзбекистонда кўрсатилаётгани сабабли, ҚҚС солиғини солиш мақсадида Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи ҳисобланади. Бинобарин, улар ҚҚСга тортилади . Корхона тренинглар учун сотиб олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСнинг кирувчи суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга .
ҚҚСнинг кирувчи суммаларига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
- Дт 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»;
- Кт 6010 «Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар».
Хизматлар кўрсатилган факт бўйича хизматлар кўрсатиш далолатномаси ва «Ўзбекистон ҳудудида хизматлар экспорти» турида бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Дт |
Кт |
Тренинг ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромад тан олинди, ҚҚС ҳисобланди |
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар», 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
Кўрсатилган хизматларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
9130 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» |
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» |
ҚҚС ҳисобга олинди |
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
4410 «Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда:
1) Хизматларни реализация қилишдан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади ;
2) Кўрсатилган хизматларнинг таннархи чегириладиган харажат сифатида тан олинади .
Хизматларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда ноль ставкада фойда солиғига тортилади. Бунинг учун буюртмачи хизматлар кўрсатилган санадан бошлаб 180 календарь куни ичида хизматлар қийматини чет эл валютасида тўлаши керак .