БҲМС бўйича бухгалтерия баланси қандай тузилади

01.01.2025
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:
– баланс активининг I бўлими «Узоқ муддатли активлар»;
– баланс активининг II бўлими «Жорий активлар»;
 – баланс пассивининг I бўлими «Ўз маблағлари манбалари»;
– баланс пассивининг II бўлими «Мажбуриятлар»;
– муддати ўтган қарз расшифровкаси.

 

 

Бухгалтерия балансида ташкилотнинг мулкий ва молиявий ҳолати ҳақидаги ахборот очиб берилади.

Балансни тайёрлашда 1-сон БҲМСнинг 6-бобига амал қилинг.                         

Баланс шакли Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомга 1-иловада келтирилган.

Бу – муҳим
Бу – муҳим

Балансни минг сўмда тўлдиринг.

Баланснинг 3-устунида ҳисобот даври бошидаги маълумотларни кўрсатинг. Улар аввалги ҳисобот даври охиридаги баланснинг 4-устунидаги кўрсаткичларга мувофиқ келиши керак.

Баланснинг 4-устунида ҳисобот даври охиридаги маълумотларни кўрсатинг.

Баланс активининг I бўлими «Узоқ муддатли активлар» қандай тўлдирилади 

Асосий воситалар (АВ) бўйича кўрсаткичларни қуйидаги сатрларда тўлдиринг:

  • 010-«Бошланғич (тиклаш) қиймат» – ўз АВ (фаолият юритаётган ва консервацияда турган) ҳамда молиявий ижара шартномаси бўйича олинган АВ қиймати (0100 ва 0300-счётлар);
  • 011-«Эскириш суммаси» – 0100 ва 0300-счётларда ҳисобга олинган АВ бўйича 0200-счётларда жамғарилган эскириш;
  • 012-«Қолдиқ (баланс) қиймат» – 010 ва 011-сатрлар ўртасидаги фарқ.
Эътибор беринг

2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинди

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг