БҲМС бўйича бухгалтерия баланси қандай тузилади
Тавсияда:
– баланс активининг I бўлими «Узоқ муддатли активлар»;
– баланс активининг II бўлими «Жорий активлар»;
– баланс пассивининг I бўлими «Ўз маблағлари манбалари»;
– баланс пассивининг II бўлими «Мажбуриятлар»;
– муддати ўтган қарз расшифровкаси.
Бухгалтерия балансида ташкилотнинг мулкий ва молиявий ҳолати ҳақидаги ахборот очиб берилади.
Балансни тайёрлашда 1-сон БҲМСнинг 6-бобига амал қилинг.
Баланс шакли Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомга 1-иловада келтирилган.
Балансни минг сўмда тўлдиринг.
Баланснинг 3-устунида ҳисобот даври бошидаги маълумотларни кўрсатинг. Улар аввалги ҳисобот даври охиридаги баланснинг 4-устунидаги кўрсаткичларга мувофиқ келиши керак.
Баланснинг 4-устунида ҳисобот даври охиридаги маълумотларни кўрсатинг.
Баланс активининг I бўлими «Узоқ муддатли активлар» қандай тўлдирилади
Асосий воситалар (АВ) бўйича кўрсаткичларни қуйидаги сатрларда тўлдиринг:
- 010-«Бошланғич (тиклаш) қиймат» – ўз АВ (фаолият юритаётган ва консервацияда турган) ҳамда молиявий ижара шартномаси бўйича олинган АВ қиймати (0100 ва 0300-счётлар);
- 011-«Эскириш суммаси» – 0100 ва 0300-счётларда ҳисобга олинган АВ бўйича 0200-счётларда жамғарилган эскириш;
- 012-«Қолдиқ (баланс) қиймат» – 010 ва 011-сатрлар ўртасидаги фарқ.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter