2026 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

2026 йилнинг ноябрь ойи дам олишга вақт қолдирмайди – тақвим солиқлар, бўнаклар, мажбурий тўловлар ва ҳисоботларни топширишнинг якуний муддатлари билан тўлиб-тошган. Ҳар бир солиқ бўйича тайёр эксперт тавсияларидан фойдаланинг.

Эътибор беринг

Муддатлар ҳақида Телеграм-каналимизда олдиндан эслатиб ўтамиз.

 

Юридик шахслар учун солиқ тўловчи тақвими 2026 йил ноябрь ойидаги бирорта ҳам назорат санасини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Унда Ўзбекистондаги корхоналар учун солиқ ҳисоботи ва тўлов муддатлари батафсил баён этилган. Шунингдек, жадвал кўринишидаги қисқа шпаргалка ҳам мавжуд (юклаб олиш учун). Унинг ёрдамида сиз солиқ тўловлари ва ҳисоботларни топширишнинг долзарб муддатларини осонгина текшира оласиз.

 

5 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил октябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлаш .

 

6 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўлаш  .

Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲга бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун* ичида тўланади.

 

9 ноябрь – сўнгги кун:

  • Қуйидаги ҳуқуқлар бўйича 2026 йил ноябрь ойи учун йиғимларни тўлаш :

– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш;

– пиво ва пиво ичимликлари чакана савдоси;

– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.

 

10 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил октябрь ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш ;

 

  • Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2026 йил октябрь ойи учун ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш ;

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини тўлаш йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида .

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун 2026 йил октябрь ойида Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун ариза тақдим этиш .

16 ёшгача ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

15 ноябрь – сўнгги кун (15 ноябрь – якшанба бўлгани учун 16 ноябрга кўчирилади**):

  • 2026 йил октябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш ;

 

  • 2026 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини топшириш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини топшириш муддатларидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этилиши ва тўланиши ;

 

  • солиқ агентлари томонидан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 2026 йил октябрь ойи учун БҲМнинг 12 000 бараваригача бўлган даромадлари бўйича ҳисобот тақдим этилиши ва айланмадан олинадиган солиқни  тўлаш ;

Эслатиб ўтамиз

2026 йил 1 июндан бошлаб умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтиш учун даромаднинг чекланган миқдори БҲМнинг 12 000 баравари миқдорида белгиланди .

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган белгиланган чегарагача бўлган миқдордаги даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади .

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг юридик шахслардан олган даромадлари бўйича ушбу юридик шахс солиқ агенти деб эътироф этилади. Юридик шахс солиқ органларини хабардор қилиш асосида солиқни тўлов манбаида ушлаб қолади .

 

  • Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

 

20 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш, шу жумладан соддалаштирилган 6%лик ҚҚС бўйича ;

 

  • Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш :

– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно .

Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар ;

 

  • солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш, йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича аванс тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2026 йил октябрь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш .

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2026 йил октябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш .

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • юридик шахслар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш ;

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

 

23 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Жорий чорак давомида жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган солиқ тўловчилар, ҳар ойлик бўнак тўловларини шу чорак якунлангандан сўнг тўлайдилар .

 

25 ноябрь – сўнгги кун:

2026 йил октябрь ойи учун боқувчисини йўқотганлик, ногиронлик, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ меҳнат жароҳати ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш учун маблағлар тўлаш .

 

30 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғининг қолган қисмини (йиллик сумманинг 70 фоизи) тўлаш  .

 

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларда белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш куни ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .

** Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади  .

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text205067_bosh_buhgalter_rejasi