Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
14 январь
• I ва II тоифа субъектлари томонидан 2024 йил IV чорак учун атроф-табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари Ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни (12.04.2021 й. ВМҚ-202-сон 1-илова 22-б.).
III ва IV тоифа субъектлари Ҳисоб-китобни йилда бир марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топширадилар.
• 2024 йил декабрь учун ШЖБПҲ бадаллари реестрини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (21.12.2004 й. ВМҚ-595-сон 1-илова 16-б.);
• сув таъминоти корхоналари томонидан 2025 йил учун сув қувури тармоғига ер усти ва ер ости манбаларидан келадиган сув ҳажмлари нисбати тўғрисида солиқ органларига маълумот тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ органлари уч кун ичида бу маълумотларни солиқ тўловчиларга етказишлари керак (СК 444-м. 3-қ.).