Асосий воситалар келиб тушганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

17.01.2025
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– маҳаллий етказиб берувчидан АВни сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш:
   енгил автомобиллар ва бошқа моторли воситалар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш;
– импорт бўйича АВни сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш;
– АВ устав капиталига ҳисса сифатида келиб тушганда ҚҚСни ҳисобга олиш;
– таъсисчилар таркибидан чиқиб кетишда АВ келиб тушганда ҚҚСни ҳисобга олиш;
– АВни барпо этишда (қуришда) ҚҚСни ҳисобга олиш;
– АВ текин олинганда ҚҚСни ҳисобга олиш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан тузатишлар киритилган:

  • янги 5-сон БҲМС, иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғи билан тасдиқланган;
  • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун.

5-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга кирганлиги боис, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади.

Маҳаллий етказиб берувчидан асосий воситаларни сотиб олишда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

Ҳақ эвазига сотиб олинган ва АВ этиб тан олинган мол-мулкни ҳисобда бошланғич қиймати бўйича акс эттиринг .

Етказиб берувчи тақдим этган ҚҚСни тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинг .

Ҳисобга олиш учун мажбурий шартлар :

  • АВ ҚҚС, шу жумладан ноль ставка бўйича ҚҚС солинадиган фаолиятда фойдаланилиши керак;
  • агар давлат мулкини сотиб олган бўлсангиз, сиз 2025 йилга қадар солиқ агенти сифатида мустақил равишда солиқни ҳисоблашингиз ва бюджетга тўлашингиз лозим бўлган. 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилган ;
  • олинган АВга солиқ суммаси ажратилган ҳисобварақ-фактура ёки НКТ чеки мавжуд бўлиши керак. Етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси бўлиши лозим;
Эслатиб ўтамиз
НКТ чекидаги «кирувчи» солиқ солиқ ҳисоботида ҳисобга олиниши лозим бўлган солиқ сифатида акс эттирилиши учун чекни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш керак;...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг