Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан олинган даромад қандай аниқланади
Тавсияда:
– оператив ижара;
– молиявий ижара;
– талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш;
– узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар;
– чет эл валютасидаги даромадлар;
– воситачилик хизматларидан олинган даромадлар;
– воситачилик хизматлари кўрсатилишини расмийлаштириш;
– сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилиш;
– товар (хизмат)ларни таннархидан паст нархда реализация қилиш.
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:
- 2025 йил 1 январдан кучга кирган 22-сон БҲМС;
- 2026 йил учун солиқ ҳисоботларининг янги шакллари;
- ВМнинг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори.
Оператив ижарадан олинган даромадни қандай аниқлаш керак
Солиқ мақсадларида ижарадан олинган даромадни ижаранинг энг кам ставкалари ва уларга нисбатан оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда аниқланг. Энг кам ставкалар турар жойлар, нотурар жойлар ва автотранспорт учун белгиланган.
2026 йил учун қуйидагилар белгиланган:
- ижаранинг энг кам ставкалари;
- ҳудудлар кесимида оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижаранинг энг кам ставкалари;
- фаолият турига қараб Тошкент шаҳри бўйича ижаранинг энг кам ставкалари.
Даромадга икки қийматдан каттасини киритинг:
1) шартнома бўйича белгиланган ижара суммаси;
2) оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ижаранинг энг кам ставкалари бўйича аниқланган ижара суммаси.
Бухгалтерия ҳисобида ижара шартномаларига асосан ҳисобланган ва олинадиган (олинган) ижара тушумлари даромад сифатида тан олинади
.
Мол-мулкни оператив ижарага беришдан даромадларни 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда акс эттиринг 

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter