20 февраль

preview

 

• 2025 йил январь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1-4-қ.);

 

• 2025 йил январь ойи учун чет эл шахсларидан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан ҳисобот тақдим этиш ва ҚҚС тўлашнинг сўнгги куни (СК 255-м. СК 273-м. 1-2-қ.).

ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан 2025 йил февраль учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 448-м. 3-қ.).

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 20 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлайдилар;

 

• 2025 йил январь учун норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ агентлари томонидан ҳисобот тақдим этиш. Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.).

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил январь ойи учун дивиденд ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни  (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ. СК 470-1-м. 8-қ.).

Солиқ дивиденд ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.).

 

• юридик шахслар томонидан 2025 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни (СК 454-м. 3-4-қ.).

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил январь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни (23.11.2019 й. ВМҚ- 943-сон қарорга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил январь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 февраль (17 февралга кўчирилади) (23.11.2019 й. ВМҚ- 943-сон қарорга 1-илова 38-1-б. СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text206229_20_fevral4