Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
21 апрель

• 2025 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1-4-қ.);
• 2025 йил март ойи учун солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1–2-қ.):
–хорижий шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
–давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).
ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);
• 2025 йил I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 339-м. 5-қ., СК 340-м.).
Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, истеъмол кооперативларидан ташқари, фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини фақат солиқ даври (календарь йили) якунлари бўйича тақдим этадилар. Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича солиқ тўловчида жами даромад бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди (СК 339-м. 6-қ.).
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этадилар ва солиқни йилда 1 марта – ўтган солиқ даврини кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлайдилар (СК 480-м.);
• солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан 2025 йил апрель ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 448-м. 3-қ.).
• солиқ агентлари томонидан норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича 2025 йил март ойи учун ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни.
Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1–2-қ.);
• жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар томонидан 2025 йил I чораги учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (СК 280-м., СК 281-м.).
Чет эл юридик шахслари электрон хизматларни юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритаётган норезидентларга кўрсатганда, ҚҚСни солиқ агентлари - бундай хизматлар харидорлари тўлайдилар ва ҳисобот тақдим этадилар (СК 278-м. 4-қ.).
• солиқ агентлари томонидан 2025 йил март ойи учун дивиденд ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).
Солиқ дивиденд ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);
• юридик шахслар томонидан 2025 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (СК 454-м. 3–4-қ.).
• солиқ базаси (рента даромади) мавжуд бўлганда фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича 2025 йил I чораги учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнггги куни (СК 454-7-м.).
Рента зарари мавжуд бўлганда ҳисобот йилда бир марта солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади.
• 2025 йил март ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил март ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 апрель (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.);