Қандай қилиб корхонани муаммосиз тугатиш керак (3-қисм)
Тавсияда:
– хатловни ўтказиш ва солиқ мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб;
– ихтиёрий тугатишни тўхтатишнинг солиқ оқибатлари;
– молиявий-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви;
– солиқ текшируви белгиланган вақтда бошланмаса нима қилиш керак;
– банк тугатиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини қабул қилмаса нима қилиш керак;
– оралиқ тугатиш балансини тайёрлаш;
– кредиторларни хабардор қилиш ва қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар;
– тугатиш балансини тасдиқлаш.
Хатловни ўтказиш ва солиқ мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тайинланган тугатувчи корхонанинг активларини ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш шарт. Шунингдек, корхона қарздор сифатида иштирок этадиган ижро ҳужжатлари реестрини тузиш керак
. Хатловни ўтказиш тартиби «Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар» тавсиясида батафсил баён этилган.
Тугатувчи, шунингдек йил бошидан корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида давлат хизматлари марказига хабар берилган санагача бўлган давр учун барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади
.
Бундай солиқ бўйича ҳисоб-китоблар оралиқ сифатида тақдим этилади. Молиявий-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилган даврда ҳисоб-китобларни тақдим этиш шарт эмас, чунки корхонада...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter