Qanday qilib korxonani muammosiz tugatish kerak (3-qism)

10.01.2025
author avatar

Eleonora MAZUROVA

advokat, «Norma» eksperti
author avatar

Albert SAFIN

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– хатловни ўтказиш ва солиқ мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб;
– ихтиёрий тугатишни тўхтатишнинг солиқ оқибатлари;
– молиявий-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви;
– солиқ текшируви белгиланган вақтда бошланмаса нима қилиш керак;
– банк тугатиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини қабул қилмаса нима қилиш керак;
– оралиқ тугатиш балансини тайёрлаш;
– кредиторларни хабардор қилиш ва қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар;
– тугатиш балансини тасдиқлаш.

 

Хатловни ўтказиш ва солиқ мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб 

Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тайинланган тугатувчи корхонанинг активларини ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш шарт. Шунингдек, корхона қарздор сифатида иштирок этадиган ижро ҳужжатлари реестрини тузиш керак . Хатловни ўтказиш тартиби «Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар» тавсиясида батафсил баён этилган.

Тугатувчи, шунингдек йил бошидан корхонани ихтиёрий  тугатиш тўғрисида давлат хизматлари марказига хабар берилган санагача бўлган давр учун барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади .

Бундай солиқ бўйича ҳисоб-китоблар оралиқ сифатида тақдим этилади. Молиявий-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилган даврда ҳисоб-китобларни тақдим этиш шарт эмас, чунки корхонада...

lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling