Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
15 май
• 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш.
ЖШДС солиқ тўловчига даромад тўланаётган пайтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).
Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.);
• 2025 йил май ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлаш.
Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайдилар (СК 392-м. 1–2-қ.);
• 2025 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 470-м. 3-қ. 1-б., СК 470-м. 4-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).
Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган (СК 470-1-м. 8-қ.). Бунда улар солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайдилар (СК 470-1-м. 10-қ.);
• 2025 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).
ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил апрель ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2025 йил 20 май (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).