Компания яроқлилик муддати ўтаётган товарларни бонус тарзида тарқатса

preview

«Компания маркировкаланган импорт товари – алкоголсиз ичимликларни улгуржи савдода реализация қилади. Яқин кунларда товарнинг бир қисмининг яроқлилик муддати тугайди ва биз уни асосий буюртмага бонус тарзида беришни истаймиз. Бонусни қўшимча бепул товарлар бериш кўринишида ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади (ҚҚС, фойда солиғи)?»

Обуначининг илтимосига биноан саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

«Жавоб берамиз!» хизматининг барча тайёр жавоблар базасини кўриш ва экспертларга ўз саволларингизни бериш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proдан фойдаланишга рухсат олинг.

 

– Аввало, қарор қабул қилиш керак:

  • товарнинг бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан оқланганми . Бу ҳолда у реализация қилиш бўйича айланма бўлмайди, қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади ва бу товар учун ЭҲФ ёзиш керак эмас;
  • ёки бу – ҚҚС солинадиган товарни реализация қилиш бўйича айланма .

Саволда бонуслар харидорларнинг товарларни сотиб олиш фаоллигини ошириш мақсадида ва маълум шартлар бажарилганида (100% олдиндан тўлов, катта ҳажмда харид ва ҳ.к.) берилиши кўрсатилмаган. Шунинг учун, мен ушбу вазиятда товарни бонус кўринишида беришни иқтисодий жиҳатдан оқланган деб ҳисоблаш керак эмас деб ўйлайман. Демак, бу – товарни реализация қилишдир.

 

Агар бонус товарни сиз реализация деб баҳоласангиз, унда:

1) ЭҲФ

Харидорга ЭҲФда сизда бонус товар учун қўшимча сатр пайдо бўлади. Унда барча позицияларни одатдагидек тўлдиринг (номи, МХИК, штрих-код, миқдори), лекин нархни 00 сўм деб кўрсатинг. Бундай ЭҲФни тўлдириш намунаси «ТМБни сотиб олишда чегирмаларни қандай ҳисобга олиш керак» тавсиясидаги «Қўшимча бепул ТМБ кўринишида чегирма олиш» мисолида берилган. У ерда харидор бонус товарни қандай ҳисобга олиши кераклиги ҳақида тушунтириш ҳам бор.

Эслатиб ўтаман: импорт қилинган товарларни реализация қилишда ҚҚС учун солиқ базаси ушбу товарларни импорт қилишда бюджетга ҳақиқатда тўланган ҚҚС ҳисобланган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас .

Олиб кирилган товар ноль қиймат бўйича берилгани учун, «божхона» ҚҚС ҳисобланган қиймат суммасида «Божхона қийматидан паст реализация» турдаги бир томонлама ЭҲФни расмийлаштиринг.

Бонус товарни бир ой давомида бир неча ЭҲФ билан чиқараётганингиз учун, ҳар ойнинг якунида жамлаган бир томонлама ЭҲФни расмийлаштиринг. Уни кейинги ойнинг 5-санасигача муддатда расмийлаштиринг, лекин ҳисобот ойининг охирги куни санасини қўйинг.

 

2) Солиқлар

Божхона қиймати суммасига бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилгани учун, ушбу операциялар бўйича бюджетга ҚҚС Чиқувчи ЭҲФлар реестрида ва ҳисобот ойидаги ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилади.

Харидор томонидан на бонус кўринишида олинган товар, на ҚҚС тўланмаган. Мос равишда, товарнинг таннархи ҳам, унга ҳисобланган ҚҚС ҳам сизнинг корхонангизнинг харажатлари ҳисобланади. Ушбу харажатлар солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди .

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text208274_kompaniya_yaroqlilik_muddati_utaetgan_tovarlarni_bonus_tarzida_tarqatsa