Чек-лист: меҳнат таътили қандай расмийлаштирилади

01.01.2026
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Меҳнат таътилини бериш тартиб-таомили бир нечта босқичдан иборат.

Фараз қилайлик, муҳандис А. Ашуровга 2026 йил 20 июлдан бошлаб таътил расмийлаштириш керак. Бунинг учун кадрлар хизмати қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

1) ходимнинг меҳнат таътили олиш ҳуқуқини текшириш;

2) асосий меҳнат таътилининг давомийлигини аниқлаштириш;

3) ходимнинг қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқини текшириш;

4) таътиллар жадвали билан солиштиришни амалга ошириш;

5) ходимни бўлажак таътил ҳақида хабардор қилиш;

6) буйруқни тайёрлаш ва таътил пулини тўлаш учун уни бухгалтерияга бериш;

7) ходимнинг Т-2 шаклидаги шахсий варақасига меҳнат таътили ҳақида ёзув киритиш;

8) ходимнинг таътилдан чиқишини назорат қилиш.

Ҳар бир босқичга батафсил тўхталиб ўтамиз.

1-босқич. Таътил олиш ҳуқуқини текшириш

Ҳаракат: А. Ашуров қайси иш йили учун – биринчи ёки кейинги иш йиллари учун берилаётганлигига қараб, ҳар йилги меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш. Бу ҳақда тавсияда батафсил ёзганмиз. 

Ҳужжатлар:

  • Т-2 шаклидаги ходимнинг шахсий варақаси қуйидагилар ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади:
    – ишга қабул қилинган сана;
    – бошқа ишга ўтказиш;
    – фойдаланилган меҳнат таътиллари (уларнинг қолдиқлари);
    – меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмайдиган иш даврлари (масалан, иш ҳақи сақланмайдиган 14 кундан ортиқ таътил) ;
  • меҳнат шартномаси – ишни бошлаш санаси ҳақида ахборотни ўз ичига олади. Шунингдек, меҳнат шартномасида ходимнинг биринчи иш йили учун 6 ой ишламасидан илгари таътил олиш ҳуқуқи ҳақида шарт мавжуд бўлиши мумкин ; 
  • иш вақтини ҳисобга олиш табели – ходим ҳақиқатан 6 ой ишлаб берганлигини текшириш имконини беради (агар биринчи иш йили учун таътил ҳақида сўз бораётган бўлса). Табель бўйича таътил стажидан чиқариб ташланадиган даврларни кўриш...