Божхона божининг комбинация қилинган ставкаси қандай қўлланилади

preview

«Корхона Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель цилиндрларининг ишчи ҳажми 1 000 куб см бўлган янги автомобилни Германиядан импорт қилмоқда. Божхона расмийлаштируви санасидаги МБнинг шартли курси – 1 АҚШ доллари учун 13 000 сўм.

Божхона қийматидан фоизлардаги комбинация қилинган ставкани ва унга қўшилган тарзда солиқ солинадиган товар бирлиги учун ставкани қандай қўллаш мумкин?»

Buxgalter.uz тушунтиради:

Экспертларнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Германия билан энг кўп қулайлик режими ҳамда эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланди .

Шунинг учун божхона божи ставкаси белгиланган миқдорда қўлланилади.

Автомобиль учун (ТИФ ТН коди - 8703 21 10) божхона божи ставкаси двигатель ҳажмининг 1 куб. см учун божхона қийматининг 15%и + 0,4 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

  • Адвалор ставка бўйича божхона божи миқдори 15 000 минг сўмни ташкил этади (100 000 х 15%).
  • Махсус ставка бўйича божхона божи миқдори 5 200 минг сўмни ташкил этади (1000 х 0,4 х 13000).
  • Комбинация қилинган ставка бўйича ҳисобланган божхона божи суммаси 20 200 минг сўмни ташкил этади (15 000 + 5 200).

Адвалор, махсус ва аралаш ставкалар бўйича божхона божини, шунингдек акциз солиғи, ҚҚС ва божхона йиғимини ҳисоблаш бўйича бухгалтер билиши керак бўлган барча маълумотларни биз қуйидаги тавсияда батафсил баён этганмиз:

Эътибор беринг

Божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ёки шартларига таъсир кўрсатадиган қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатмаслигингиз мумкин.

Буни бизнинг мутахассисларимиз амалга оширмоқда.

 

Синов рухсатномасини расмийлаштириш > > >

 

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text209449_bojhona_bojining_kombinaciya_qilingan_stavkasi_qanday_qullaniladi