Қарзни бошқа корхонага қандай ўтказиш мумкин

preview

Вазият: ишлаб чиқариш корхонасининг етказиб берилган хом ашё учун таъминотчи олдида қарзи бор. Шу билан бирга, у тайёр маҳсулотни жўнатган учинчи шахс билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича кредитор ҳисобланади. Корхона ўз қарзини учинчи шахсга - тайёр маҳсулот харидорига ўтказиб, у тўғридан-тўғри корхонанинг кредитори билан ҳисоб-китоб қилиши мумкинми?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Қонунчилик қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини назарда тутади .

Кўриб чиқилаётган ҳолатда қарзни ўтказиш шартномасини тузиш учун зарур ва етарли шартлар мавжуд.

 

Бироқ иккита «аммо» бор:

1) қарздор томонидан қарзни бошқа шахсга ўтказиш фақат кредиторнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин, кредитор янги қарздорнинг тўлов қобилиятига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Агар кредитор қарзни бошқа шахсга ўтказилиши ҳақида хабардор қилинмаган, бундай ўтказишга розилик беришдан бош тортган ёки қарздорларнинг таклифига жавоб бермаган бўлса, қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома у учун кучга кирмайди;

2) юридик шахслар ўртасида қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида шартнома тузишда унинг ҳақ эвазига амалга оширилишини ёдда тутиш керак.

Тижорат юридик шахслар фаолиятининг асосий мақсади фойда олишдан иборат . Корхона даромад келтирмайдиган юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширмаслиги лозим. Гарчи биз кўриб чиқаётган шартнома қонунга кўра бепул бўлиши мумкин бўлса-да, тижорат ташкилотларига бундай рухсатни қўлламаслик мақсадга мувофиқдир.

Бу ҳақда қўшимча маълумотни «Норма» ҳуқуқшунослари тавсиясида ўқинг:

Тавсияда қуйидагилар мавжуд:

  • қарз ўтказиш шартномасининг асосий шартлари ва шакли;
  • шартларнинг тахминий ифодалари;
  • ҳақ эвазига бўлиши;
  • талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш ва қарзни ўтказиш ўртасидаги фарқлар.

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text211329_qarzni_boshqa_korhonaga_qanday_utkazish_mumkin