Диққат: «Норма» янги офисга кўчмоқда

preview

Ҳурматли фойдаланувчилар!

Бизда янгилик бор: бугун, 21 ноябрь куни, биз янги офисга кўчиб ўтамиз!

Ўқув марказининг кўчиши йил охирига режалаштирилган. Шу боис, агар сиз бизда кундузги курсларда ўқиётган бўлсангиз, сайтларимиз ва TГ-каналларимиздаги янгиликларни кузатиб боринг.

Бугун, 21 ноябрь куни, мижозлар билан ишлаш хизматларимиз (хизмат кўрсатиш бўлими, сотувлар бўлими, "Жавоб берамиз" хизмати, call-марказ (1172, 150-11-72, 147-11-72, 148-11-72), ўқув маркази ва техник ёрдам хизмати) ишламайди.

Лекин биз барибир сиз билан алоқада бўламиз.

Бизга қуйидагилар орқали ёзишингиз мумкин:

  • Сайтдаги онлайн чатда (Jivo)
  • Телеграмда @NormaCallCenter
  • ofis@norma.uz электрон почтасига
  • Менежернинг мобиль рақамига телефон қилиш

Барча мурожаатларингизни албатта кўриб чиқамиз – фақат одатдагидан бироз кечроқ.

Барча дастурий маҳсулотлар ва онлайн хизматлар одатдаги тартибда ишлайди.

24 ноябрь, душанба куни биз янги жойда стандарт режимда ишлаймиз.

 

Янги манзилимиз: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 14Б-уй, «ABИАПAPК» бизнес маркази.

Мўлжал: «Машинасозлар» метроси.

Тушунганингиз учун ташаккур ва сизни янги офисимизда кутиб қоламиз!


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text211977_diqqat_norma_yangi_ofisga_kuchmoqda