Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
15 декабрь
• қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қолган қисмини (йиллик сумманинг 30%и) тўлаш.
• 2025 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлаш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон 9-б.);
• 2025 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.
ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).
Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-б.).
• 2025 йил декабрь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш.
Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар (СК 392-м. 1–2-қ.);
• 2025 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 470-м. 3-қ. 1-б., СК 470-м. 4-қ., СК 470-1-м. 8-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).
ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш – 2025 йил 20 декабрь (20 декабрь шанба бўлганлиги сабабли 22 декабрга кўчирилади) (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова, 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.);
• қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш (СК 447-м. 3-қ.).