«Автокамерал» тушумни ҚҚС билан, реализацияни эса ҚҚСсиз ҳисоблаши тўғрими

preview

Ташкилот «автокамерал» якунлари бўйича хат олди. Бухгалтер формулани текшира бошлади ва формула бўйича солиқ органи тизимида унинг тушуми ҚҚС билан, реализацияси эса – ҚҚСсиз акс эттирилганлигини аниқлади. Натижада фарқ юзага келди.

Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Аввало, формулани диққат билан кўриб чиқамиз:

Ундан келиб чиқиб, 78 992 709 061,71 (сотиб олинган товарларнинг умумий қиймати) суммаси ҚҚС билан, 70 396 257 739,3 (ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 0107-сатри кўрсаткичлари, йил бошидан жамланган) реализация қилиш суммаси эса ҚҚСсиз ҳисобланади. Хулоса – формула нотўғри.

Балансда қолдиқ ҚҚСсиз кўрсатилиши тўғри. Бироқ, тизимдаги формуладаги кирим ҚҚС билан кўрсатилган, ваҳоланки у ҚҚСсиз бўлиши лозим.

 Асос – СКнинг 248-моддаси, унга кўра ҚҚСнга кўра ҚҚС бўйича  битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиқиб, унга солиқ суммаси киритилмаган ҳолда реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) қиймати сифатида аниқланади.

Бухгалтер нима қилиши керак

«Автокамерал» натижалари бўйича хатга ҳар қандай ҳолатда ҳам у олинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида жавоб бериш керак.

Асосли жавоб юборинг, бунда СКнинг 248-моддаси 1-қисмига ҳавола қилинг.

Агар такроран хабарнома олсангиз, 10 кун ичида аввал берган жавобингизни такрорланг, иложи бўлса, батафсилроқ асосланг.

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text213112_avtokameral_tushumni_qqs_bilan_realizaciyani_esa_qqssiz_hisoblashi_tugrimi