Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби
Тавсияда:
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловга солиқ солиш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- Президентнинг 03.11.2025 йилдаги ПФ-206-сон Фармони;
- 09.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1101-сон Қонун;
- ВМнинг 17.12.2025 йилдаги 796-сон қарори.
Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олиш ҳуқуқига эга, у ижтимоий таътиллар жумласига киради
.
Таътил муддати – туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда – 70) календарь кун. Таътилни аёлга туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ беринг
.
Аёл туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги таътилда бўлган вақтида унга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўланг
.
2026 йилдан бошлаб:
- ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси проактив шаклда Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тайинланади ва тўланади
; - ЖШДС бўйича солиқ ставкасининг 0,2 фоиз банди Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадали сифатида йўналтирилади. Бунда ушбу ЖШДСдан суғурта бадали ушлаб қолинмайди
:
– йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлардан тўланадиган;
– тўлов манбаида ушлаб қолинган дивиденд ва фоизлар кўринишида олинадиган даромадлардан.
«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун татбиқ этилмайдиган ташкилотларнинг ходималарига нафақа махсус Низомга мувофиқ тайинланади ва тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай тайинланади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси Низомга мувофиқ схема бўйича давлат ижтимоий суғуртаси доирасида тайинланади ва тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш учун асос – меҳнатга лаёқатсизлик варақаси.
Қуйидаги ҳолларда нафақа тайинланади:
- уни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда:
– ходим иш берувчи билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларда бўлган даврда, синов муддати ва ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшган ҳолда;
– фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган (ишларни бажараётган) даврда;
– бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
- камида 10 ой суғурта стажи мавжуд бўлса.
Суғурта бадали эри (хотини) томонидан тўланган ишламайдиган фуқаролар ва юридик шахсларнинг муассислари сифатида даромадлар оладиган фуқаролар учун нафақа 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳисобланадиган камида 10 ойлик суғурта стажи асосида тайинланади. Бунда ушбу фуқаролар эр-хотин ёки юридик шахсларнинг муассислари бўлмаган даврларда суғурта бадаллари тўланганда, ушбу даврлар суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди.
Нафақа «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида фуқароларнинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан тайинланади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор-поликлиника ёки туғуруқхона муассасаси, шунингдек, бошқа ваколатли тиббий муассасалар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ушбу тизим томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик равишда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборилади ҳамда ушбу ахборот модулида у очилгандан бошлаб ёпилгунига қадар бўлган жараёнлар акс эттирилади.
Барча шартларга риоя этилган тақдирда нафақа автоматик равишда тайинланади. Шартларга риоя этилмаганда нафақа тайинлаш рад этилади.
Нафақа тайинланганлиги, унинг миқдори, тўлов шакли ва муддати бўйича ёки уни тайинлаш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар суғурталанган шахсга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона тизимида қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабарнома шаклида ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ҳамда унинг иш берувчисининг (агар мавжуд бўлса) Солиқ қўмитасининг ахборот тизимидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига автоматик тарзда хабарнома юборилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш қоидалари Йўриқноманинг 3-бобида белгиланган.
2024 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар электрон шаклда расмийлаштирилади. Ҳужжатларни қоғоз шаклида талаб қилиш тақиқланади
.
Электрон варақа ЯММТда ходимнинг шахсий саҳифасидаги «Касаллик варақаси» бўлимида акс этади. Зарур бўлганда уни юклаб олиш ва қоғозга чиқариш мумкин. Ходимнинг ўзи касаллик варақаси мавжудлигини (очилгани ва ёпилганини) ЯИДХПда текшириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай ҳисобланади
Нафақа миқдори махсус Низомнинг 3-бобига мувофиқ белгиланади.
Нафақа миқдори қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Нафақа миқдори = ЎОИҲ : 25,3 х СК х КС,
бунда:
ЎОИҲ – ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи;
25,3 – иш кунларининг ўртача ойлик сони
;
СК – суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан қўлланиладиган стаж коэффициенти;
КС – меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр ичидаги Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериладиган кунлар сони.
Унда кўрсатилган давр ичида якшанба куни ва (ёки) Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу кунлар нафақа миқдорини белгилашда инобатга олинмайди.
Қуйидаги суғурта стажига ушбу коэффициентлар қўлланилади:
- 10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) – 75%;
- 25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) – 85%;
- 61 ва ундан ортиқ ой – 100%.
Нафақа меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, якшанба куни ва (ёки) ишланмайдиган байрам кунлари бундан мустасно, ҳисобланади ва тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр тугагунча она ва (ёки) бола вафот этган ҳолда тўланган нафақа қайтариб олинмайди.
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
Ўртача ойлик иш ҳақи = Нафақа тайинланадиган ойдан олдинги суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган 12 ойлик даврдаги иш ҳақи : 12;
Суғурта стажи 12 ойдан кам бўлса, ўртача ойлик иш ҳақи = Суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган ойлардаги иш ҳақи : Суғурта стажи ойлари сони.
Ўртача ойлик иш ҳақининг нафақа тайинланадиган санадаги МҲЭКМнинг 10 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган қисми инобатга олинади.
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида қуйидаги асосда суғурталанган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори шундай аниқланади:
- мажбурий асосда – солиқ солинадиган ва суғурта бадали сифатида ажратмалар ажратиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадларини инобатга олган ҳолда;
- ихтиёрий асосда – ихтиёрий тарзда тўланган суғурта бадалларини ойлик иш ҳақига айлантирган ҳолда – қуйидаги формула бўйича:
Ўртача ойлик иш ҳақи = 2026 йилдан бошлаб ҳар ой тўланган суғурта бадаллари : Уни тўлаш даврида амалда бўлган суғурта бадали ставкаси х 100%.
150 000 : 5 х 100 = 3 000 000 сўмни ташкил қилади.
Суғурталанган шахс ҳомиладорлик ва туғиш таътили ёки бола парвариши таътилидан қайтганидан сўнг ёхуд бола парвариши таътилида бўлган даврда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича такрорий нафақа тайинлаш зарурияти вужудга келганда, унинг ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш учун такрорий нафақа тайинланадиган ойгача бўлган ойлик иш ҳақи ҳисобланган охирги 12 ой инобатга олинади.
Суғурталанган шахсга такрорий нафақа тайинлаш учун унинг ўртача иш ҳақи миқдори 12 ойлик жами иш ҳақи миқдорини 12 га бўлиш йўли билан ҳисобланади. Ходима ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола парваришлаш таътилидан қайтгандан сўнг, агар иш ҳақи ҳисобланган ёки ихтиёрий суғурта бадали тўланган ойлар сони:
- 3 ойдан кам бўлса, ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,5 коэффициент;
- 3 ойдан 6 ойгача бўлса, ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,75 коэффициент қўлланилади.
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлганда, нафақани ҳисоблаш учун МИХ суммаси олинади.
Қуйидаги даврлар нафақани тайинлашда суғурта стажи сифатида ҳисобга олинади:
- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганда;
- 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;
- 2020 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – ижтимоий солиқ тўланган тақдирда;
- 2026 йил 1 январдан – Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда.
Суғурталанган шахсларнинг суғурта стажига қуйидаги ойлар киритилади:
- кўрсатилган тўловлар ҳисобланган ой;
- иш ҳақи сақланган ҳолда таътилдаги ой;
- иш ҳақи қисман сақланадиган таътилдаги ой;
- ижодий таътилдаги ой;
- ҳарбий ўқув ёки текширув йиғинида қатнашган ой;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган ўқув таътилидаги ой.
Ушбу ҳолатлардан иккитаси битта календарь ойда вужудга келганида суғурта стажига фақат бир ой киритилади.
Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига бир маротаба ижтимоий солиқ тўловчи шахсларнинг ушбу тўловни тўлаган даври учун ҳисобланадиган меҳнат стажи суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди, (якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан ташқари).
Агар ҳисобланган ойлик иш ҳақи миқдори қуйидагини ташкил этса:
- МҲЭКМнинг 0,5 бараваридан 1 бараваригача – 2 ойлик меҳнат стажи даври бир ой суғурта стажига тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади;
- МҲЭКМнинг 0.5 бараваридан кам – мазкур ой суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай тўланади
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини молиявий агент – ваколатли тижорат банки тўлайди
.
Тўлов рўйхатлари «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали шакллантирилади.
Нафақа қуйидагиларга тўланади:
- суғурталанган шахснинг ижтимоий картасига (мавжуд бўлганда);
- актив ҳолатда бўлган ҳамда охирги транзакциялар охирги 60 кун давомида амалга оширилган бўлиб, амал қилиш муддати тугашига камида 15 кун қолган банк картасига.
Молиявий агент тўлов рўйхатларини олгач 5 иш куни ичида нафақа тўлайди.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловнинг бухгалтерия ҳисоби
Иш берувчилар жамоа шартномаларида ва ички ҳужжатларда ҳомиладорлик ва туғиш учун қўшимча тўлов белгилашлари мумкин
.
Ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган қўшимча тўловлар ва улар бўйича ижтимоий солиқни ташкилотнинг бошқа операцион харажатларига (9430-ҳисобварақ) киритинг
.
Бугалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияcи |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўлов ҳисобланди |
||
|
ЖШДС ушлаб қолинди |
||
|
ШЖБПҲга бадаллар ушлаб қолинди |
6530* |
|
|
Ижтимоий солиқ ҳисобланди |
||
|
Ташкилот кассасидан тўланди |
||
|
Пластик картага (банкдаги ҳисобрақамга) ўтказилди |
||
*6530-«ШЖБПҲга бадаллар» ҳисобварағини ҳисобварақлар ишчи режасига киритиш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловни солиққа тортиш
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўлов:
- меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибида ишлаб берилмаган вақт учун тўлов ҳисобланади, демак, унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади
; - агар ташкилот унинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигини исботласа, фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади
.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби
- Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш бўйича чек-лист
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай берилади ва тўланади
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби
- Жисмоний шахсларнинг қайси даромадлари жами даромадга киритилмайди ва иш берувчининг фаолияти билан боғлиқ эмас

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter